Yangi hujjatlar

БОЛАЛАР ҲУҚУҚИ

 

БОЛАЛАР ҲУҚУҚИ – инсон ҳуқуқларининг болаларга тааллуқлилиги. Бир қатор давлатларда болаларнинг ҳуқуқи баъзи жиҳатлари б-н тенглашмаганлигини эътиборга олган ҳолда, болаларни ўспиринлардан фарқлаш, оилавий ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида вужудга келган. Шунга асосан, 1959 й. Умумжаҳон болалар ҳуқуқи декларацияси, 1974 й. Фавқулодда ва уруш ҳолатларида аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича декларация, 1989 й. Бола ҳуқуқлари бўйича конвенция шу соҳадаги муҳим ҳужжатлардир. ЎзР ОКга биноан, болалар оилада яшаш, тарбияланиш, ота-онаси ва б. қариндошлар б-н кўришиб туриш, шунингдек, ҳимояга бўлган ҳуқуқи, ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи, исм, ота исм ва фамилия олиш ҳуқуқи, исм ва фамилиясини ўзгартириш каби ҳуқуқлари мустаҳкамланиб қўйилган. (муал. – Ш.Юлдошева)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига