Yangi hujjatlar

Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилди

2016 йил 12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда мамлакатимиз Конституциясининг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Маълумки асосий қонунимизга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Мажлис иштирокчилари бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир лавозимига ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Нигматович Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

abdulla-nigmatovich

АРИПОВ Абдулла Нигматович
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Туғилган санаси: 24.05.1961 й. Миллати: ўзбек
Маълумоти: олий. 1983 йили Тошкент алоқа институтини тамомлаган.
Илмий унвони: Иқтисодиёт фанлари номзоди
“Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

А.Арипов илгари 10 йилдан зиёдроқ муддат давомида — 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бир вақтнинг ўзида 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

Оилали, 5 нафар фарзанди бор.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (67)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига