Yangi hujjatlar

БОШПАНА ҲУҚУҚИ

БОШПАНА ҲУҚУҚИ – халқаро ва миллий ҳуқуққа оид тушунча. Халқаро ҳуқуқда Б.ҳ. асосий одатларга, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 1967 й. 4 дек. да қабул қилган “Ҳуқуқий бошпана тўғрисидаги декларация”га биноан амалга оширилади. Давлат миллий ҳуқуқида Б.ҳ. баъзи демократик давлатларнинг конс. ва қонунларига кўра, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган алоҳида шахсий ҳуқуқ. Ажнабий ўз ватанида сиёсий, диний, илмий ва б. шунга ўхшаш асослар бўйича таъқибга учраган тақдирда, Б.ҳ. унга бошқа давлат ҳудудида, узоқ вақт қолиш имкони туғилган пайтда берилади. Б.ҳ. ҳарбий жиноятчилар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Сиёсий бошпана ажнабийга ўз–ўзидан фуқаролик берилишини билдирмайди. Давлат ушбу шахсга бошпана бериш б-н уни таъқиб этган давлат қўлига топширмаслик мажбуриятини зиммасига олади. (муал. – М.Баратов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига