Yangi hujjatlar

БОЖХОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ

БОЖХОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ – бажарилиши ЎзР божхона органлари томонидан назорат қилинадиган, қонунчилик актлари ва халқаро шартномаларда назарда тутилган ЎзР божхона чегарасидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартибига, божхона назоратида, божхонада расмийлаштирув, божхона тўловларини тўлаш, божхона имтиёзлари учун ҳақ бериш ва улардан фойдаланиш қоидаларига тажовуз қилиш ёки қонунбузарликка олиб келувчи ҳар қандай кўринишдаги хатти-ҳаракат. Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра б.ҳ. интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига