Yangi hujjatlar

БРИГАДА ТАРЗИДА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК

БРИГАДА ТАРЗИДА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ходимлар моддий жавобгарлиги турларидан бири. Бунда пул ёки товар моддий бойликлар биргаликда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бригада (жамоа) аъзоларига топширилади ва топширилган бойликларга зиён етгани тақдирида бригада (жамоа ) аъзолари биргаликда жавобгар бўладилар. Б.т.м.ж. товар–моддий қимматликлар б-н ишлайдиган ва моддий жавобгарликни инвидуаллаштириб бўлмайдиган иш жойларида бирга ишлайдиган ходимлар жамоаси б-н олдиндан тузилган ёзма шартнома асосида юклатилиши мумкин. Б.т.м.ж. ҳақида ёзма шартнома тузиш, шартноманинг намунавий шакли ва жамоа аъзолари моддий жавобгарлиги масалалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган (МК 203-м.). (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига