Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида чоп этилди.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган.
Қонуннинг асосий мақсади Бюджет кодекси кучга кириши муносабати билан қонунчиликни такомиллаштириш, такрорланишларнинг олдини олиш ва қонунлардаги нормаларни кодексга мослаштиришдан иборат.
Қонунга кўра, амалдаги учта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Булар қуйидаги қонунлар:
- Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида (1993 йил 2 сентябрь)
- Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида (1996 йил 29 август)
- Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида (1996 йил 30 август)
Бундан ташқари, Қонунга асосан айрим қонунлар, Олий Мажлис қарорлари тўлиқлигича, айрим қонунларнинг эса баъзи қисмлари ўз кучини йўқотган деб топилди. Ўз кучини йўқотган деб топилган қонун ҳужжатлари қуйидагилар:
- “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонун (2000 йил 14 декабрь)
- “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги Олий Мажлис Қарорининг 1 ва 2-бандлари (2000 йил 14 декабрь)
- “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонун (2004 йил 26 август)
- “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги Олий Мажлис Қарори (2004 йил 26 август)
- “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси (2005 йил 23 май)
- “Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси (2005 йил 19 декабрь)
- “Уй-жой-коммунал соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси (2005 йил 31 декабрь)
- “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (2007 йил 27 апрель)
- “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси (2007 йил 20 сентябрь)
- “Бюджет тизими тўғрисида”ги ҳамда “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (2007 йил 17 декабрь)
- “Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 30-моддаси (2008 йил 31 декабрь)
- “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун (2009 йил 6 апрель)
- “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси (2010 йил 9 сентябрь)
“Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.