Yangi hujjatlar

БУЙРУҚ

БУЙРУҚ – маъмурий ҳуқуқда яккабошчиликка асосланган ҳуқуқий ҳужжат. Муайян муассаса ёки бошқа ташкилот олдида турган асосий ва кундалик вазифаларни ҳал қилиш мақсадида қўлланилади. Б.нинг матни асословчи (кириш) ва фармойиш қисмларидан таркиб топади. Асословчи қисмида б.дан мақсад, шарт-шароитлар, сабаблар кўрсатилади, номи, рақами, санаси ёзилади. Баъзан б.ни асослашга ҳожат бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда улар тўғридан–тўғри фармойиш қисми б-н ҳам берилаверади. Қуролли Кучларда б. – бошлиқнинг ўз қўл остидагиларга ёзма ёки оғзаки равишда берган фармойиши; бу фармойиш бўйсинувчилар учун қонун ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига