Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР – давлатнинг давлат бюджетига кирмайдиган ва аниқ мақсадларга мўлжалланган пул маблағлари. Б.т.ж. – молиявий тизимнинг янги бўғинларидан бири ҳисобланади. Бундай жамғармалар жумласига: республика йўл жамғармаси; ЎзР Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб–қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи, Иш б-н таъминлаш давлат жамғармаси ва Пенсия жамғармаси киради. ЎзРнинг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига биноан давлат мақсадли жамғармалари – давлат бюджети таркибида жамланадиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағ манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек, шу маблағлардан фойдаланиб бажариладиган мақсадлар қонун ҳужжатлари б-н белгиланади. Ушбу жамғармалар юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мажбурий тўловлар ва ажратмалардан ташкил топади. Б.т.ж. ихтиёрий аъзолик тўловларидан ҳам ташкил топади. Бу жамғармаларни ташкил қилишдан асосий мақсад давлат молиявий маблағларининг кенгайишини ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни таъминлашдир. Б.т.ж. давлатнинг марказлашган пул жамғармаси ҳисобланади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига