Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

БЮДЖЕТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ – бюджетни тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этишнинг режали жараёни. Б.р.нинг асосий вазифаси иқтисодни кўтариш учун зарур бўлган барча ресурсларни аниқлаш ва жамлаш ҳамда улардан давлатнинг иқтисодий қудратини, аҳолининг ижтимоий аҳволини мунтазам ошириб боришда фойдаланишдан иборат. Шунингдек, б.р орқали давлатнинг айрим иқтисодий кўрсаткичлари, давлат бюджетининг даромад ва харажатлари қисми текширилади ҳамда иқтисодий баланс таъминланади. Б.р.нинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири: бюджет лойиҳасини тузиш ва тасдиқлаш б-н ўз якунига етмай, балки давлат харажатларини қисқартириш, бюджет ресурсларини тежаш, давлат бюджети даромадларининг янги манбаларини топиш мақсадида бутун бюджет ижроси вақтида давом этади. Б.р. қуйидаги босқичларни босиб ўтади: бюджет лойиҳасини тайёрлаш, муҳокама қилиш, бюджет лойиҳасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. (муал. – Ф.Исаева)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига