Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Abituriyent-2014

Feed Subscription

Абитуриентлар сони бўйича рекорд янгиланди

17 июль куни ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб 400 минг нафардан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Икки кун ичида абитуриентлар сони салкам 100 минг нафарга кўпайди. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 481 081 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир. 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480407 та бўлиб, шу жумладан, кундузги бўлимга 480163 ... Батафсил »

Магистратурага кириш синовларида бундан буён оғзаки имтиҳон ҳам бўлади

2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, магистратурага кириш синовлари сафига оғзаки имтиҳон ҳам киритилди. Ушбу мақсадда Низомнинг 14-бандига қуйидаги қоида қўшилди: магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади); Ўзгартиришга кўра, суҳбат учун максимум 50 балл берилади. Натижада магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) ... Батафсил »

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш муддати 30 кундан 15 кунга ўзгартирилди

2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга қатор ўзгартиришлар киритилди. Айтиш жоизки, киритилган ўзгартиришлар бирон жиддий тартиб қоидани ўзгартиргани йўқ. Асосан, амалиётда мавжуд бўлган ҳолатларни Низомга киритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мослаштириш каби мақсадлар кўзланган. Масалан, Низомга ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди. Бу қоида илгари бирон норматив-ҳуқуқий ҳужжатда мавжуд бўлмаса ... Батафсил »

Олий ҳарбий таълим муассасалари абитуриентлари учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди

Бугун, 10 июль куни, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга асосан, олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ҳар йили 10 июль куни бўлиб ўтади. Анъанадан четлашмаган ҳолда, бугун ҳам қуйидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилди: Мудофаа вазирлиги тизимида: Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; Чирчиқ ... Батафсил »

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар учун фойдали маълумотлар

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда айрим имтиёзларга эга. Мазкур мақолада шундай имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун тегишли маълумотлар ... Батафсил »

Қайси ОТМларда махсус сиртқи бўлимлар мавжуд?

“2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги 2014 йил 26 июнь кунги Президент Қарорига асосан фақат 2та ОТМ учун махсус сиртқи бўлимларга квоталар ажратилган. Булар қуйидагилардир: ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ (ҚЎНҒИРОТ БЎЛИМИ)   Жами: 65 нафар Таълим йўналиши Жами қабул Давлат гранти Тўлов-контракт Тест фанлари Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) — 5320300 15 15 – 1. Математика (информатика билан) 2. Физика 3. Она тили ва адабиёти Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича) — 5310700 ... Батафсил »

Паспортини алмаштириш учун топширган абитуриентларнинг паспорти ҳали тайёр бўлмаган бўлса, унда нима қилиш керак?

САВОЛ: Sodiq Raxmonqulov Biopasport olish uchun hujjatlarimni topshirganman lekin haligacha pasportimni olganim yo’q. Hujjat topshirgunimcha yangi pasport kelmasa men qanday qilib hujjat topshiraman. Nima qilishim kerak? ЖАВОБ: Кўпчилик абитуриентлар бундай муаммога дуч келишаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Кимлардир паспорт алмаштириш муддати етганлиги учун топширишган бўлса, яна баъзи абитуриентлар “ҳужжат топшириш учун биометрик паспорт шарт экан” деган миш-мишга ишониб, алмаштириш учун топширишган. Шу ўринда, жорий йилда абитуриентларнинг ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шарт эмаслигини эслатиб ўтмоқчи эдик. Батафсил маълумот. Энди юқоридаги саволга жавоб ... Батафсил »

Квоталарни факультетлар кесимида қаердан кўрса, билса бўлади?

САВОЛ: Квоталарни факультетлар кесимида қаердан кўрса, билса бўлади? ЖАВОБ: Ҳар йили Давлат тест марказининг расмий сайтида «АБТ-Абитур» дастури орқали махсус база шакллантирилади ва ўша базага ОТМ ва факультетлар кесимида қабул квоталарининг сони ҳамда шу кунгача нечта абитуриент ҳужжат топширгани ҳақида маълумотлар бериб борилади. Ушбу махсус саҳифага қуйидаги манзил орқали ўтишингиз мумкин: http://qabul.dtm.uz:2013/site_reports.php?act=site1 Батафсил »

Инглиз, француз ва немис тилидан бошқа тилни ўқиган абитуриент қандай имтиҳон топширади?

САВОЛ: Хизматлар соҳаси йўналиши (коди: 560100)да бир жойда тест топширадиган фанларида инглиз тили кўрсатилган, бошқа жойда йўқ – қайси бирига ишониш керак? ЖАВОБ: Гап шундаки, тест коди Х016 бўлган йўналишларда Математика (3,1), чет тили (2,1) ҳамда она-тили ва адабиёти (1,1) фанларидан имтиҳон бўлади. Тест коди Х116 бўлган йўналишларда эса фақат математика (3,1) ҳамда она-тили ва адабиёти (1,1) фанларидан имтиҳон бўлади. Ўша саҳифада изоҳ сифатида тушунтириш берилган. Яъни агарда абитуриент ўрта умумий таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ... Батафсил »

Магистратура бўлимларига ОТМлар кесимида қанча жой ажратилган? (тўлиқ жадвал)

Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Шунингдек, ОТМларнинг бакалавр босқичига нечта талаба қабул қилиниши тўғрисида тўлиқ жадвални тақдим қилган эдик. Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, магистратура бўлимлари учун ажратилган қабул квоталари ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Сабаби бугундан, яъни 1 июль кунидан бошлаб Республика бўйлаб магистратура бўлимлари учун қабул жараёнларига старт берилди. МАВЗУГА ОИД ЭНГ МУҲИМ ХАБАРЛАР: 2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? ... Батафсил »

Юқорига