АЛИМЕНТНИ СУД ТАРТИБИДА УНДИРИШ – алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг, қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб б-н судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза б-н судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, ... Батафсил »
Рукн архиви: А-ҳарфи
Feed SubscriptionАЛИМЕНТНИ ИНДЕКСАЦИЯ ҚИЛИШ
АЛИМЕНТНИ ИНДЕКСАЦИЯ ҚИЛИШ – суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул б-н тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган А.и.қ. алиментлар ушлаб қолинаётган жойда қонун ҳужжатлари б-н белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига мутаносиб равишда амалга оширилади. Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул б-н тўланадиган қатьий суммада белгиланади. (муал. – Н.Эгамбердиева) Батафсил »
АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ – алимент миқдори суд тартибида белгиланганидан кейин тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий аҳволи ўзгарса, суд улардан ҳар бирининг талабига кўра алиментнинг белгиланган миқдорини ўзгартиришга ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахсни алимент тўлашдан озод қилишга ҳақли. А.м.ў.ё.т.о.қ.да суд тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини ҳисобга олишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
АЛИМЕНТ МИҚДОРИ
АЛИМЕНТ МИҚДОРИ – агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – тўртдан бир қисми, икки бола учун – учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган ... Батафсил »
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ – алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш: бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда; меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; алимент олувчи ёки алимент ... Батафсил »
АЛИМЕНТ
АЛИМЕНТ – ЎзР ОКга биноан, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан а. ундирилади. Вояга етмаган болаларга а. тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки а. ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам а. ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза б-н мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда а. ундириш ... Батафсил »
АЛИЕНАЦИЯ
АЛИЕНАЦИЯ (лотинча alienatio – бошқага ўтказиш) – 1. Тасарруф қилиш, гаровга қўйиш, сотиш, тасарруф қилиш, гаровга қўйиш ҳуқуқи. 2. Акция, капитал, мол-мулк эгаси ўзгаришига олиб келадиган операция. ЎзР қонунчилигида а.нинг турли хил кўринишлари назарда тутилиб, уларда шартномалар, бир томонлама актлар, битимлар назарда тутилган. Мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва бозор иқтисодиётига хос йўлни танланганлиги сабабли, а.нинг турли хил кўринишлари ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда а. турлича намоён бўлиб, унинг оммавий равишда қўлланишига мўлжалланган бир қатор институционал тузилмалар, жумладан, биржалар, фонд бозорлари, ... Батафсил »
АЛИБИ
АЛИБИ (лотинча – alibi – муайян жойда бўлмаганлик) – А. жиноят содир бўлган вақтда шахснинг у ерда бўлмаганлигини исботловчи далил. А. бошқа далиллар ва тахминлар каби албатта текширилиши шарт. А. тасдиқланса, гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахс жиноятда иштирок этмаган ҳисобланади. Лекин жиноятга далолатчилик, ёрдамчилик қилган шахсга нисбатан бу қоида қўлланилмайди, чунки у жиноятни бевосита ўзи ижро этмайди. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »
АЛЕНДИ
АЛЕНДИ – абадий, шартномаларга нисбатан муддатсиз маъносида қўланилади. А. тариқасида тузилган шартномалар ҳуқуқнинг турли соҳаларида учрайди. Мисол учун халқаро ҳуқуқда А. тарзида тузилган халқаро ҳужжатлар аксарият ҳолларда умрбод дўстлик ҳақидаги давлат бошлиқларининг баёнотлари, декларацияларда ифодаланади: Жумладан, 1997 й. 10 январда Бишкек шаҳрида тузилган Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ўрталарида тузилган “Абадий дўстлик тўғрисида”ги Шартноманинг 1-м.да қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикалари бир-бирига яқин ва дўстона давлатлар бўлиб, ўз муносабатларини кенг қамровли ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида ... Батафсил »
АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ
АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ – талон–торож аломатлари бўлмагани ҳолда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли б-н мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш (ЖК 170 м.). Айбдорга билдирилган ишончни суиистеъмол қилиш ёки алдаш ҳаракатлари б-н ҳали келиб тушмаган, лекин шартномавий ёки бошқа бирон–бир мажбуриятга мувофиқ мулк эгасига келиб тушиши лозим бўлган пул маблағлари ёки моддий бойликларни ўзи ёки бошқа шахслар фойдасига олиб, мулкдорга зарар етказади. Шундай қилиб, ушбу жиноятни содир этиш орқали келиб чиқадиган мулкий зарар ... Батафсил »