АКЦЕПТ КРЕДИТИ – банклар томонидан банклардаги экспорт қилувчи кўчирилиб оладиган ўтказилувчи векселлар акцепти шаклида бериладиган кредит. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
Рукн архиви: А-ҳарфи
Feed SubscriptionАКЦЕПТ
АКЦЕПТ – оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби. А.ни қабул қилувчи акцептант дейилади. А. тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш а. бўлмайди. Офертани а.лаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, А. ҳисобланади. ... Батафсил »
АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ
АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ – шовқин, тебраниш, магнит майдонлари ва атроф табиий муҳитга бошқача салбий физикавий таъсир кўрсатиш киради. Атроф табиий муҳитни а.и.нинг объекти инсоннинг саломатлиги ва меҳнат қобилияти. Оддий шовқин бошқа физикавий таъсир каби цивилизация давридаги ҳаётнинг доимий хусусиятларидан бири. Тегишли ҳаёт даражасини таъминлашда маълум бир даражадаги таъсир кўрсатиш зарурий элемент ҳисобланади. Лекин физикавий таъсир кўрсатишда йўл қўйиладиган даражадаги меъёрларнинг бузилиши инсонга салбий таъсир кўрсатиб, унинг касал бўлишига, ақлий ва жисмоний меҳнат лаёқатини пасайишига олиб келади ва жиддий асаб, рак, юрак-томир, ... Батафсил »
АКСИЛРЕКЛАМА
АКСИЛРЕКЛАМА – эълон қилинган реклама раддия сифатида берилган реклама бериш бўлиб, у ваколатли давлат органлари реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, ҳуқуқбузар мазкур органларнинг қарорига биноан ва улар кўрсатган муддатда А. бериши шарт. А. бериш ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин. А. беришни амалга ошириш б-н боғлиқ барча харажатлар ҳуқуқбузар томонидан қопланади. Агар ҳуқуқбузар А.ни реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи орган белгилаган муддатда бермаса, мазкур орган ҳуқуқбузарнинг рекламасини у А.ни ... Батафсил »
АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ–КИТОБЛАР – мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк–эмитент) ўз зиммасига унинг контрагенти маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти б-н ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка тақдим этишни ўз зиммасига олади. Аккредитивлар қопланган (депонентланган) ёки қопланмаган турларда очилиши мумкин. Қопланган (депонентланган) аккредитивларни очишда эмитент–банк мижознинг шахсий маблағларини ёки унга берилган кредитни эмитент–банкнинг мажбуриятлари амалда бўлган барча муддатга ижрочи ... Батафсил »
АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ
АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ. қ.: Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш. Батафсил »
АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ
АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ (бир хиллик белгилари) – божхона назорати остида бўлган ҳужжатлар, товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона қиёслашидан ўтказиш, уларга пломбалар, муҳрлар қўйиш, рақамли, ҳарфий ва бошқа маркалар босиш, қиёслаш белгиларини қўйиш, штамплар босиш, намуналар ва нусхалар олиш, товарлар ва транспорт воситаларини таърифлаш, уларнинг чизмаларини тайёрлаш, масштабли тасвирлар, фотосуратлар, иллюстрациялар тайёрлаш, товарларга илова қилинган ва бошқа ҳужжатлардан ҳамда ўзга қиёслаш воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ
АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ – молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари б-н белгиланадиган энг кам миқдори. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни молия й. мобайнида А.к.м. меъёри ҳисобига уни молия й. охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тиклаган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига қоплаш мумкин. (муал. – А.Ли) Батафсил »
АЙЛАНАСИМОН НАҚШ
АЙЛАНАСИМОН НАҚШ – айланасимон нақшлар папилляр чизиқлардан ташкил топади, бу чизиқлар бармоқнинг охирги бўғинида бир томонидан марказга ҳаракатланиб айлана ҳосил қилади. Айлананинг маркази ва тугалланиши спирал шаклида бўлади. А.н.да икки тарафида иккита дельта мавжуд. (қ. Деталь.) Шунингдек, баъзи шахсларда иккита ва аралаш (сиртмоқ б-н) алдамчи ёки чалғитувчи нақшлар ҳам учрайди. А.н.лар сиртмоқсимон нақшларга нисбатан камроқ тарқалган. Улар нақшларнинг ўртача ҳисобда 35% ни ташкил қилади. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ
АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ – айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча уни айбсиз деб фараз қилиш. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми б-н аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. ЖПКнинг 23-м.да кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон ... Батафсил »