АДВОКАТЛИК БЮРОСИ – белгиланган тартибда адвокатлик лицензиясини олган шахс томонидан якка тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таъсис этилган юридик шахс мақомига эга бўлган адвокатлик тузилмаси. А.б.да адвокат ўз касбий фаолиятини якка тартибда амалга оширади. Шу боис юридик ва жисмоний шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш муносабати б-н ҳисобига келиб тушадиган маблағлар ва орттирилган мулклар (бино, автомашина, жиҳозлар ва ҳ.з) адвокатнинг хусусий мулки ҳисобланади. А.б. бошқа адвокатни ишга қабул қилиши мумкин эмас (адвокат ёрдамчиси ва техник ходимлар бундан мустасно). (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
Рукн архиви: А-ҳарфи
Feed SubscriptionАДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ
АДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ – адвокат сифатида олиб борилаётган умумий касбий фаолият. А.а. қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда юридик ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ
АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ – икки ва ундан ортиқ адвокатлар аъзолигига асосланиб таъсис этилган, Уставга асосан фаолият юритувчи юридик шахс мақомига эга бўлган, адвокатлик тузилмаси. А.ҳ.нинг юқори органи аъзоларининг умумий йиғилиши (конференция), ижроия органи раёсат ҳисобланади. А.ҳ. ҳуқуқий маслаҳатхона шаклидаги филиаллар ташкил этишга ҳақлидир. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ
АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ шерик (партнёр)лар томонидан таъсис этиладиган юридик шахс мақомига эга бўлган адвокатлик тузилмаси. А.ф. таъсисчилар аризасига асосан ташкил этилади ва тегишли адлия идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомини олади. А.ф. ҳуқуқий муносабатларнинг муайян йўналиши бўйича ихтисослашган, иқтидорли адвокатларни ўзида бирлаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР РЕЕСТРИ
АДВОКАТЛАР РЕЕСТРИ – фаолият кўрсатаётган, фаолияти тўхтатиб турилган, фаолияти қайта тикланган, лицензияси бекор қилинган адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар мажмуи. А.р. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия органлари томонидан юргизилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ
АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгорлардан малака имтиҳонини қабул қилиш, адвокатларнинг фаолияти устидан тушган шикоят, аризаларни кўриб чиқиш ва уларга тегишли таъсир чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган тузилма. А.м.к. адлия органлари ҳузурида қонунда белгиланган тартибда адвокатлар жамоаси ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг миқдордаги таркибда ташкил этилади. А.м.к. нинг ташкилий тузилиши, фаолият йўналишлари ва мақсад вазифалари ҳуқуқий мақоми “Адвокатлар малака комиссиялари” ва “Олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомлар б-н тартибга солинади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ
АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгор шахслар билимини синаб кўриш воситаси. А.м.и. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари ҳузуридаги Адвокатлар малака комиссиялари (истисно ҳолларда ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси) томонидан олинади. А.м.и. олиш тартиб қоидалари ЎзР Адлия вазирлиги ҳайъати ва Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси Бошқаруви йиғилиши (13.03.1997й.) қўшма қарори б-н тасдиқланган “Адвокатлар малака комиссияси” ва “Адвокатлар Олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомларда белгиланган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ – тўрт й.да бир марта чақириладиган Адвокатлар Ассоциациясининг олий бошқарув органи. А.А.С. Адвокатлар Ассоциациясини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид барча масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Съезднинг мутлақ ваколатларига Ассоциация Уставини тасдиқлаш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бошқарув таркибини тузиш, бошқарув ҳисоботларини тасдиқлаш, тафтиш комиссиясини сайлаш ва бошқарувнинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, ассоциациянинг республика тафтиш органлари тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ва уставда кўрсатилган бошқа вазифалар киради. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ – адвокатлар Ассоциациясининг ижроия органи. У съездлар оралиғида ассоциацияга умумий раҳбарликни амалга оширади, съездни чақиради ва съездга ҳисобот беради, съезд қарорларининг бажарилишини таъминлайди, бошқарув раисининг ўринбосарларини сайлайди. А.А.Б. Уставда назарда тутилган съезднинг мутлақ ваколатига кирмайдиган Адвокатлар Ассоциацияси фаолияти б-н боғлиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади. Бошқарув раиси ва аъзолари тўрт й. муддатга съезд томонидан сайланади ва навбатдаги съездга қадар фаолиятини давом эттиради. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ – ассоциация устави ва “Адвокатлар касб этикаси қоидалари”ни тан олувчи ва унга риоя қилувчи, Ассоциация фаолиятида иштирок этувчи, белгиланган аъзолик бадалларини тўловчи адвокат мақомига эга бўлган шахслар. Ассоциацияга ёши, ногиронлиги ва бошқа сабаблар б-н вақтинча ишламайдиган, нафақадаги адвокатлар ҳам А.а.а. бўлишлари мумкин. Ассоциацияга аъзо бўлиш адвокатнинг аризасига асосан якка ёки жамоа тартибида (жамоанинг қарорига асосан) амалга оширилади. А.а.а.га адвокатлар Ассоциацияси Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган шаклдаги кўкрак нишони ва аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »