АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТАЪСИР МОНИТОРИНГИ – кўп мақсадли ахборот тизими бўлиб, унинг вазифаси атроф–муҳитга таъсир этувчи манбалар ва чиқиндиларни кузатиш, баҳолаш ва истиқболини аниқлашдан иборат. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш қоида-талабларини амалга оширишда намоён бўладиган экология назорати тизими. Атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш табиатда бўладиган физикавий, кимёвий, биологик, гидрологик, сейсмологик ва бошқа ўзгаришларни кузатиш, маълумот тўплаш, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ости бойликлари ва атмосфера ҳавоси ҳамда аҳоли ... Батафсил »
Рукн архиви: А-ҳарфи
Feed SubscriptionАТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЕЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЕЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР – табиатдан фойдаланувчининг мулкий манфаатларига, моддий бойликлари нобуд бўлиши, кўзда тутилган фойдани қўлга кирита олмаслиги, табиий ресурсларни қайта тиклаш учун мажбурий чиқим қилиши тарзида етказилган зарар. А.м.к.и.з. ёки экологик зарар – атроф–муҳитдаги антропоген фаолият, атроф–муҳитга кўрсатилаётган таъсир, атроф–муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг камайиб кетиши, экотизимларнинг бузилиши натижасида юзага келган ва инсон саломатлигига, моддий бойликларга аниқ таҳдид солувчи салбий ўзгаришлар. Қ.: Экологик ҳуқуқбузарлик. (муал. – М.Нурматов) Батафсил »
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР – табиат заҳираларидан фойдаланганлик учун ва атроф-муҳитга салбий таъсир этганлик учун тўловлар. А.м.и.у.т. иқтисодий стимуллардан ҳисобланиб, фаолияти табиатга таъсири бўлган корхона – табиатдан фойдаланувчилар қонунчилик талаблари б-н мутаносиб ҳолда атроф-муҳитни ифлосланишини камайтиришга ўзлари чора кўришларини кўзда тутади. Бундай чоралар турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Меъёридан ортиқ ифлослантирувчи, катта миқдордаги тўловларни хоҳламаган табиатдан фойдаланувчилар ишлаб чиқариш технологияларини мукаммаллашти-ришлари, самарали тозалаш қурилмаларини қуришлари ёки фаолият кўрсатаётган иншоотларининг юқори самарали ишини таъминлашлари лозим. Корхоналар атроф-муҳитни ифлослантиришни камайтиришининг ... Батафсил »
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ СИФАТИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ СИФАТИ – табиат ва инсон орасида модда ва энергиянинг алмашув жараёнини доимо таъминлаб турувчи ва ҳаётни қайта тиклашни кафолатловчи экологик тизимларнинг ҳолати . А.т.м.с. табиатнинг ўзи томонидан унга зарарли бўлган моддадан ўз–ўзини тозалаш, табиий объектларнинг ўзини ўзи тиклашини таъминлаш йўли б-н амалга оширилади. Табиий жараёнлар шундай ўтадики, бунда қайсидир объектнинг якуний маҳсули бошқа объектнинг кўпайиши, ўзини ўзи тиклаши учун хом ашё бўлиб, чиқиндисиз жараён тамойиллари асосида ўтиб боради. А.т.м.с. инсонинг соғлиғига, унинг ҳаётига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ... Батафсил »
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – қулай экологик шароитларни яхшилаш, тиклаш ва сақлашга қаратилган давлат, маҳаллий ва жамоат тадбирлари тизими. Биотехник, технологик ҳуқуқий иқтисодий ва бошқа табиатни муҳофаза қилиш чоралари қўлланилади. Табиий бойликларни сақлаш ва улардан унумли, оқилона фойдаланишга асосланган жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат ва жамият томонидан олиб бориладиган тадбирлар тизими. 1992 й. 9 дек.да қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун б-н тартибга солинади. Жамиятда ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик ... Батафсил »
АРИЗА
АРИЗА – 1) муайян муассаса ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос тарзида ёзиладиган расмий ҳужжат. Мас., боғча мудираси, мактаб директори, олий ўқув юрти ректори, давлат ёки хусусий корхона ёхуд нодавлат ташкилоти раҳбари номига ишга, ўқишга кириш ва улардан бўшатиш, иш ёки уй–жой шароитини яхшилаш, нафақа белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, таътил бериш, жамоат ёки акциядорлик жамиятларига аъзо бўлиб кириш ва ҳ.к. мавзулардаги А.лар; 2) давлат органи, суд, корхона, муассаса, ташкилотга, жамоат бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бирон–бир масала бўйича ... Батафсил »
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ – умумий тарзда инсоннинг хўжалик, рекреацион ва ўзга антропоген фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган йўл қўйилган доирадаги таъсир кўрсатиш меъёрлари. Экологик меъёрлар қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари шарт: аҳолининг экологик хавфсизлиги; инсоннинг, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг генетик фондини сақлаб қолиш; барқарор иқтисодий–ижтимоий ривожланишни таъминлаш; табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш; табиий объектларнинг қайта тикланишини таъминлаш. (муал. – Н.Ражабов) Батафсил »
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ – инсонга бевосита ёки билвосита таъсир этувчи табиий абиотик ва биотик омиллар ва табиий антропоген объектларнинг мажмуи; А.т.м. унсурлари – ерда ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи ер, сув, ўрмон, ерости сувлари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, ер атрофидаги космик бўшлиқ ва атмосферанинг озон қатлами; табиий объект –табиий ландшафт ва унинг элементларидан иборат бўлган ҳамда ўзининг табиий тузилишини сақлаб қолган экологик тизим; табиий–антропоген объект – хўжалик ёки бошқа фаолият натижасида ўзгарган ва (ёки) инсон томонидан яратилган ва табиий ... Батафсил »
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – табиат ва инсон ўртасидаги ажралмас боғлиқлик ва мутаносибликни таъминлайдиган, атмосфера ҳавоси сифатининг бузилишига, атроф табиий муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган, ҳозирги ва келажак авлодларга экологик жиҳатдан мусаффо ҳолдаги яшаш имкониятини беришга қаратилган экологик онгли ва маданиятли ҳуқуқий муносабат ва ҳуқуқий нормалар тизими. ЎзР «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.га кўра: атмосфера ҳавосининг таркибини сақлаш, атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда буни камайтириш давлат органлари, корхона, муассаса ... Батафсил »
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ – атмосферага ифлослантирувчи м.ни чиқариб юбориш қоидаларининг бузилиши, бунинг натижасида ҳавода заҳарли м.нинг йўл қўйиладиган энг юқори миқдор концентрациясининг ошиб кетиши. Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш бўйича муносабатлар ЎзР «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш» тўғрисидаги Қонуни ва бошқа норматив ҳуқуқий актлар б-н тартибга солинади. Атмосфера ҳавоси – турар жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноси ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида бўлган, ернинг эволюцияси давомида шаклланган атмосфера ерга яқин қавати газларининг табиий аралашмаси. Уларнинг ифлосланиши меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик ... Батафсил »