АЛОҲИДА ДАМ ОЛИШ КУНИ – собиқ СССР даврида жорий қилинган (1922 й.) ва кейинчалик бекор қилинган (1940 й.да) қўшимча дам олиш куни. Маҳаллий аҳолига диний байрамлар муносабати б-н тегишли туман меҳнат бўлимлари б-н келишилгани ҳолда берилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
Рукн архиви: А-ҳарфи
Feed SubscriptionАЛОҚА ХОДИМЛАРИ
АЛОҚА ХОДИМЛАРИ – алоқа-коммуникация тизимлари ва тармоқлари корхоналарида банд бўлган ходимлар тоифаси. Уларга меҳнат қонунчилиги қоидалари умумий асосларда татбиқ этилади. Айни пайтда меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда алоқа бўлимлари, почта-телеграф, телефон трансляция, вақтли матбуот нашрларини тарқалиши ҳақида махсус қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин. Меҳнат шартномалари ва меҳнатни тартибга солишнинг алоҳида хусусиятлари ЎзРнинг “Алоқа тўғрисида”ги Қонунида ҳамда унинг асосида чиқарилган қонуности меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »
АЛОҚА ЕРЛАРИ
АЛОҚА ЕРЛАРИ – алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар. Алоқа ва электр узатиш линиялари ерлари таянч макони сифатида фойдаланилади. Улар ҳаво линиялари, ер ости кабель линиялари, зарур хизмат бинолари ва қурилмалари (подстанциялар, тақсимловчи қурилмалар, кабель будкалари ва шунга ўхшашлар) таянчи сифатида ажратилган ер участкалари қисмлари бўлиб, ички тузилишга эга бўлади. Алоқа линиялари, электр узатувчи, ҳаво ва кабель линиялари учун ер полосалари, вақтинчалик қурилмалар, қурилиш монтаж ... Батафсил »
АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва хусусий белгиларга эгадир. Умумий белгиларга нақшнинг тури (ёйсимон, айланасимон, сиртмоқсимон), кўриниши (мас., оддий, пирамидасимон сиртмоқлар) ўлчамлари киради. Хусусий белгиларга илмоқлар, кўзчалар, бўлакчалар, кўприклар ва ҳ.к. кўринишдаги папилляр чизиқлар тузилишининг турли хусусиятлари киради. Бу хусусиятлар ҳар қандай папиляр нақшда учрайди, бироқ уларнинг нақшда ўзаро жойлашуви уни (нақшни) индивидуаллаштиради. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
АЛЛОНЖ
АЛЛОНЖ – векселга илова қилинган қўшимча варақ. Унга вексел бўйича ҳуқуқларни ўтказиш ҳақидаги ёзувлар, агарда векселнинг орқа бетига сиғмаса киритилади. Векселни бировга ўтказиш ҳақидаги ёзув векселда бошланади ва А.да якунланади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АЛЛОКАТУРА
АЛЛОКАТУРА – айрим мамлакатларда солиқ инспектори томонидан бериладиган солиқ базасини аниқлаштириш учун тугалланмаган битимлар б-н боғлиқ тўловлар мавжудлиги ҳақидаги ҳужжат. А. тушунчасини солиқ кредити б-н адаштирмаслик лозим. Солиқ кредитида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, асбоб–ускуналарни янгилаш, атроф–муҳитни муҳофаза қилишга қўшимча сармояларни киритиш мақсадида солиқ тўлаш муддатини узайтиришда ифодаланган давлат органлари ва ўз–ўзини бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган актдир. ЎзРда а. назарда тутилмаган. Жумладан, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўловчи ўзининг жами йиллик даромадидан келиб чиққан ҳолда тўлайди. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
АЛКОГОЛИЗМ
АЛКОГОЛИЗМ – спиртли ичимликларга патологик ҳирс қўйиш (руҳий ва жисмоний мойиллик) б-н, алкоголь истеъмол қилиш тўхтатилганда хумор синдроми пайдо бўлиши, кейинчалик соматоневрологик бузилишлар ва руҳий шахс ўзгариши б-н кечадиган хасталик. Бу касаллик жамият учун ҳам, беморнинг ўзи учун ҳам ноқулай бўлган ижтимоий оқибатларга олиб келади. Алкоголизм нафақат тиббий, балки ижтимоий муаммо ҳамдир. Алкоголизм ҳолати алкоголь ичишдан бошлаб, секин–аста ривожланади. Алкоголизм спиртли ичимликларни узоқ вақт истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган тиббий оқибатларидан фарқ қилиб, кўпгина ижтимоий оқибатлари касалликнинг эрта босқичларида шаклланиши ... Батафсил »
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИНГ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИНГ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ – алимент қарзининг миқдори суд ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. ОКнинг 99-м.га асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар ... Батафсил »
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ – тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг ўзаро розилиги бўлгандагина йўл қўйилади, вояга етмаган болаларга алимент тўланадиган ҳоллар бундан мустасно. Агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
АЛИМЕНТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
АЛИМЕНТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК – алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби б-н қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби б-н қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди. Алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш ... Батафсил »