Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Б-ҳарфи

Feed Subscription

БАЁННОМА ТУЗИШ

БАЁННОМА ТУЗИШ – Б. котиб томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганида мажлисдан ташқари тузилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ўзлари иш учун аҳамиятли деб ҳисоблаган ҳолатларни Б.га киритиш тўғрисида илтимосномалар тақдим этишга ҳақлидирлар. Тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ўзлари қўйган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечганлиги, қўйилган талабларга иқрорлиги, ишни келишув битими б-н тамомлаш тўғрисидаги аризалари Б.га киритилиб, тегишли бўлишига қараб, тарафларнинг бири ёки иккаласи томонидан имзоланади. Б. суд мажлиси тамом бўлганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганидан кейин ... Батафсил »

БАЁННОМА

БАЁННОМА – бирор масала юзасидан расмий ёзма баёнот, билдириш, тушунтириш. МЖК га (281–, 286–, 289–290-м.лар) асосан маъмурий процессуал ҳужжат ҳисобланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги Б. ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Б.да: шу Б. тузилган сана ва жой, б.ни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва ... Батафсил »

БАДАРҒА

БАДАРҒА – 1) XIX–XX–а. бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор ш. ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Б. қилинганлар полиция назоратида бўлган; 2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қўшимча жазо тарзида 1995 й. 1 апр.гача амалда бўлган қонунларда Б. кўзда тутилган ва 5 ... Батафсил »

БАГАЖ

БАГАЖ – жўнатиш учун идишга жойланган ва йўловчи томонидан ушбу транспорт воситаларида олиб кетиладиган буюмлар. Б. тушунчаси темир йўл ва автомобиль транспорти б-н боғлиқ низомларда белгиланади. Мас., Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 4 нояб.даги 482-сон қарори б-н тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва Б.ни ташиш Қоидалари”га асосан ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган ... Батафсил »

Юқорига