БЮДЖЕТ ДОТАЦИЯСИ – ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари б-н даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти б-н ажратиладиган пул маблағлари. (муал. – А.Ли) Батафсил »
Рукн архиви: Б-ҳарфи
Feed SubscriptionБЮДЖЕТ
БЮДЖЕТ (инглизча – ҳамён, маблағ) – белгиланган муддат (й., квартал) учун ишлаб чиқилган, меъёрлаштирилган ҳамда қонуний равишда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар йиғиндиси. Б. давлат даражасида, шунингдек, вилоят, туман хўжалик субъектлари, оила ёки шахс даражасида тузилиши мумкин. Қандай бўғинда ташкил топишидан қатъи назар, б. уч хил маънода бўлади: иқтисодий маънода – б. жамғармаларини турли бўғинда ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш б-н боғлиқ бўлган иқтисодий (пул) муносабатлари тизимини англатади; моддий маъно – давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ўз олдига қўйган вазифаларини таъминлаш ... Батафсил »
БЎНАК
БЎНАК – шартнома ёки битим бўйича бир тараф иккинчи тарафга бажариладиган иш, кўрсатиладиган хизмат учун олдиндан қисман ҳақ тўлаш. Олдиндан бир қисмининг тўланиши шартнома тузилганлигидан далолат беради ва шартнома шартларининг қисман бажарганлигини ҳам билдиради. Айрим шартномаларга олдиндан Б. тўлаб қўйиш қонунда ҳам белгилаб қўйилган бўлиб, бундай шартномаларга маҳсулот етказиб бериш, контрактация ва пудрат мисол бўла олади. Б. шартнома бўйича тўланадиган ҳақ миқдорига қўшилади. Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган Б. олган тараф, Б.ни қайтариб беради. Иккинчи тараф эса Б.дан фойдаланганлик учун ... Батафсил »
БЎЛИНМАЙДИГАН АШЁ
БЎЛИНМАЙДИГАН АШЁ – ФК 88-м.да қуйидагича таъриф берилган: бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади. Мас., чорва моллари, автомобиль ва ш.к. киради. Уларни бўлиш жараёнида мақсадга мувофиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунингдек, унинг қиймати ва аҳамиятига таъсир этмай қолмайди. Бир хил ёки бир неча хил предметларнинг мажмуи бўлиб ҳисобланадиган, жисмоний жиҳатдан алоҳида, мустақил, бироқ йиғилганда, мажмуа ҳолида, ягона мақсадга хизмат қилувчи мураккаб ашёлар ҳам бўлинмас ҳисобланади. Мас., компьютер комплекти. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БЎЛИНАДИГАН АШЁ
БЎЛИНАДИГАН АШЁ – ФКнинг 88-м.да қуйидагича таъриф берилган: бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу б-н бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади. Мас., озиқ–овқат маҳсулотлари, ёқилғи, газламалар киради. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БУЮРТМАЧИ
БУЮРТМАЧИ – шартнома бўйича ўзига ёки учинчи шахсларга хизмат кўрсатилиш, иш бажарилиши, ашё ёхуд мол-мулк топширилиши тўғрисида топшириқ берган шахс. Буюртма текинга ва ҳақ эвазига бажарилиши мумкин. Буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан ФКнинг пудрат тўғрисидаги м.да ўз аксини топган. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »
БУЮРТМА
БУЮРТМА – шартнома бўйича бир тараф (буюртмачи)нинг иккинчи тараф (пудратчи, ижрочи, бажарувчи)га муайян ишни бажариш ва унинг натижасини топшириш ёки муайян хизмат кўрсатиш (муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш ёки фаолиятни амалга ошириш) бўйича топшириғи. Буюртма ашёвий шаклда ҳам (мас., кийим тикиб бериш) ёки ашёвий шаклда бўлмаган хизмат кўрсатиш кўринишида (маслаҳат бериш, таълим бериш) ҳам бўлиши мумкин. Буюртма асосан пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларида учраб, шартноманинг предметини ташкил этади. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »
БУТУНЖАҲОН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ТАШКИЛОТИ (БИМТ)
БУТУНЖАҲОН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ТАШКИЛОТИ (БИМТ) – ҳукуматлараро халқаро ташкилот. Штаб–квартираси Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган. БИМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақоми б-н ишлайдиган ва унинг тизимидаги халқаро ташкилотларнинг бири ҳисобланади. БИМТ 1967 й. 14 июлда Стокгольм шаҳрида имзоланган “Бутунжаҳон Интеллектуал Мулки Ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги Конвенция” асосида фаолият юритади. Конвенция 1970 й. кучга кирган. БИМТнинг вазифаларидан бири бутун дунёда давлатлар ўртасида келишув ва битимлар асосида интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш ва ҳар хил шартнома ҳамда конвенцияларнинг маъмурий бошқарувини таъминлашдан иборат. БИМТнинг маблағлари ... Батафсил »
БУРЧ
БУРЧ – фуқаролик ҳуқуқи субъектлари зиммасига қонун ҳужжатлари, шартнома, иш муомаласи одатлари бўйича юкланган мажбурият тушунилади. Бурчнинг мазмуни субъект томонидан маълум хатти-ҳаракатларни содир этиш (мас., пул тўлаш, ашёни топшириш, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш) ёхуд маълум қатъий ҳаракатларни содир этишдан тийилиб туриш (мас., шартнома бўйича ёки бошқа қонуний асосларда ўзига маълум бўлган бошқа субъектларнинг тижорат сирини ошкор қилмаслик) дан иборат. Субъект томонидан ўз зиммасига юкланган бурчни бажармаслик ёки унга риоя этмаслик тегишли фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқаради (ФК 24–боби). (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »
БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ
БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ – фуқаролик суд ишларини юритишнинг бир тури. Суд буйруғини чиқариш учун судга мурожаат этилган талаб низосиз бўлиши лозим. Судья бундай тартибда иш юритишда фуқаролик процессуал қонунида белгиланган иш кўриш б-н боғлиқ бўлган қоидалар татбиқ этилмайди, иш қўзғатилмайди, гувоҳларнинг кўрсатувларидан фойдаланилмайди. Суд буйруғига оид қоидаларда ундирувчининг пул маблағларини ундириш, шунингдек, кўчар мол-мулкни қарздордан талаб қилиш тўғрисидаги талаблар кўрилади. Низосиз тартибда деган сўзни алоҳида тартибда кўриладиган ишлардан фарқлай олиш лозим. Суд буйруғи тартибида кўриладиган талаблар қонунда белгиланган. Манфаатдор ... Батафсил »