БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ – ходимнинг меҳнат функциялари (касби, лавозими, ундан талаб этиладиган малака, меҳнатнинг муҳим шартлари) ўзгартирилгани ҳолда унга бошқа меҳнат вазифалари юкланиши. Доимий б.и.ў. фақат ходимнинг розилигига кўра амалга оширилади. Доимий б.и.ў. меҳнат шартномаси ўзгартирилишига ҳамда бу ҳақда иш берувчи буйруғи чиқарилишига сабаб бўлади. Вақтинча (кейинчалик ходимни ўз лавозимига қайтариш шарти б-н б.и.ў. ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиш юз берганида иш берувчи ташаббуси б-н амалга оширилади. Ходим илтимосига кўра, саломатлик аҳволи б-н боғлиқ равишда ёки бошқа сабаблар ... Батафсил »
Рукн архиви: Б-ҳарфи
Feed SubscriptionБОШҚА ИШ ЖОЙИГА ЎТКАЗИШ
БОШҚА ИШ ЖОЙИГА ЎТКАЗИШ – меҳнат шартномаси шартлари жиддий тарзда ўзгартирилмагани ҳолда ходимни бир корхона, муассаса, ташкилот ҳудуди доирасида бошқа жойга ўтказиш. Б.и.ж.ў. ходимнинг розилигисиз, иш берувчи фармойишига кўра амалга оширилади ва бу ҳолат ходим учун мажбурий саналади (МК нинг 91– м.). (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
БОШ ПУДРАТЧИ
БОШ ПУДРАТЧИ – пудрат шартномасида белгиланган ишни пудратчининг шахсан ўзи бажариши қайд этилмаган бўлса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бошқа шахсга (ёрдамчи пудратчига) бериши мумкин. Бундай вазиятларда пудратчи Б.п. деб ҳисобланади. Б.п. ёрдамчи пудратчининг мажбуриятлари юзасидан буюртмачининг олдида жавобгар бўлади. Бу ҳолат ФК 634-м.да белгилаб қўйилган. (муал. – Н.Имомов) Батафсил »
БОШ ПОЛИС БЎЙИЧА СУҒУРТАЛАШ
БОШ ПОЛИС БЎЙИЧА СУҒУРТАЛАШ – бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳ.) турли туркумларини муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда мунтазам суғурталаш. Б.п.б.с. суғурта қилдирувчининг суғурталовчи б-н келишувига биноан битта суғурта шартномаси – бош полис асосида амалга оширилиши мумкин. Суғурта қилдирувчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг ҳар бир туркуми тўғрисида суғурталовчига бундай полисда шартлашилган маълумотларни, унда назарда тутилган муддатда, агар муддат назарда тутилмаган бўлса – дарҳол хабар қилиши шарт. Бундай маълумотларни олиш пайтигача суғурталовчи тўлаши лозим бўлган зарар кўриш ... Батафсил »
БОШ ПОЛИС
БОШ ПОЛИС – бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳ.) ларни муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда суғурта қилдирувчининг суғурталовчи б-н келишувига биноан бир йўла суғурталаш шартномаси. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БОШ АУДИТОР
БОШ АУДИТОР – Англиянинг собиқ мустамлакалари бўлган қатор мамлакатлар (Ҳиндистон, Непал, Кения, Мавритания, Барбадос, Замбия ва б.) да давлат молия–бюджет назорати хизматига бошчилик қилувчи юқори лавозимли шахс. Б.а. Бош вазир розилиги, баъзида парламент тасдиқлаши б-н республика президенти ёки генерал–губернатор томонидан тайинланади. Маълум ёшга етгунга қадар лавозимда бўлади ва фақат импичмент йўли б-н лавозимдан четлатилиши мумкин. Б.а. ўз хизматини мустақил амалга оширади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
БОШ АТТОРНЕЙ
БОШ АТТОРНЕЙ – Буюк Британия, АҚШ, Бразилия, Венесуэла ва айрим бошқа давлатларда энг юқори лавозимли ҳуқуқий маслаҳатчи. Буюк Британияда Б.а. Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси, давлат манфаатларига дахлдор юридик ишларни юритади, судда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ишларда айбловни қўллаб–қувватлайди. АҚШда Бош атторней адлия департаментнинг бошлиғи (вазир) бўлиб, айни бир вақтда федерал ҳукуматнинг юридик маслаҳатчиси ҳисобланади. Бош атторней лавозими АҚШнинг аксарият штатларида ҳам бор. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
БОСҚИНЧИЛИК
БОСҚИНЧИЛИК – ўзганинг мулкини талон–тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд худди шундай зўрлик ишлатиш йўли б-н қўрқитиб содир этилган ҳаракат. ЖКнинг 164-м.га асосан, Б. қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарса, бир гуруҳ шахслар, анча миқдордаги мулкни талон–тарож қилиш б-н боғлиқ ҳолда, такроран, хавфли рецидивист томонидан кўп миқдорда, баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилиши айбни оғирлаштиради. Б. жинояти жабрланувчига зўрлик ишлатиб ёхуд унга зўрлик қилиш б-н қўрқитиб содир ... Батафсил »
БОЛАНИНГ НАСЛ–НАСАБИНИ АНИҚЛАШ
БОЛАНИНГ НАСЛ–НАСАБИНИ АНИҚЛАШ – боланинг муайян онадан (оналикни аниқлашда) ва муайян отадан (оталикни аниқлашда) туғилганлиги фактини аниқлаш. Оналикни аниқлаш фуқаролик ҳолатини қайд этиш идораларида онанинг болани тиббий муассасада туққанлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, бола тиббий муассасадан ташқарида туғилганда эса – тиббий ҳужжатлар, гувоҳлик ёки бошқа далиллар асосида амалга оширилади. Агар бола ўзаро никоҳда бўлган шахслардан, шунингдек, никоҳ бекор қилинган, ҳақиқий эмас деб тан олинган ёки бола онасининг эри вафот этганидан бошлаб 300 кун ўтмай туғилган ва агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, ... Батафсил »
БОЛАНИ АЛМАШТИРИБ ҚЎЙИШ
БОЛАНИ АЛМАШТИРИБ ҚЎЙИШ – янги туғилган ёки эмизикли чақалоқни бошқаси б-н (мас., касал болани соғлом бола б-н, қизни ўғил б-н, бир миллат боласини бошқаси б-н ва ҳ.к.) алмаштиришда ифодаланган ҳаракат. ЖКнинг 124-м.га кўра, тамагирлик ёки бошқа ниятларда қасддан болани алмаштириб қўйиш жиноят деб топилади. Бу жиноят фақат қасддан содир этилади. Жиноятнинг сабаби тамагирлик, бошқа паст ниятлар (ўч, ҳасад ва б.) бўлиши мумкин. Чақалоқни эҳтиётсизлик оқибатида алмаштириб қўйиш жиноят ҳисобланмайди. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »