ГАРОВ НАРСАСИ – ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) г.н. бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси б-н узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан, ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун б-н ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно. Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонун ҳужжатлари б-н ман этилиши ёки чекланиши мумкин. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
Рукн архиви: Г-ҳарфи
Feed SubscriptionГАРОВ МАЖБУРИЯТИ
ГАРОВ МАЖБУРИЯТИ – гаров б-н таьминланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда қўйилган мулк қийматидан талаб қилиш б-н имтиёзли қониқиш олиш ҳуқуқини тасдиқловчи қарздор томонидан кредиторга бериладиган ҳужжат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ГАРОВ
ГАРОВ – 1) мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули. Унга кўра бир шахс ўз мажбуриятларини таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни беради. Қарздор г. б-н таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (г.га олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби г.га қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (г.га қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади. Г.га олувчи г.га қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига, суғурта ... Батафсил »
ГАНГСТЕР
ГАНГСТЕР (инглизча “тўда, босқинчи”) – жиноий дўқ-пўписа, товламачилик, одам ўлдириш ва ўғирлаш каби ишлар б-н шуғулланувчи босқинчилар тўдасининг иштирокчиси. (муал. – И.Беков) Батафсил »
ГАБИТОЛОГИЯ
ГАБИТОЛОГИЯ (юнонча “гомо” – инсон, “логос” – ўқийман), ўрганаман деган тушунчани англатади. Криминалистика техникасида инсоннинг ташқи кўриниш белгиларни ўрганувчи соҳа. Тергов ва тезкор-қидирув амалиётида қидирувдаги, текширувдаги ва шахси номаълум бўлган мурдани идентификация қилишда инсоннинг ташқи қўринишида барча (гавда, бош, қўл-оёқ) белгиларининг асосида идентификация ўтказишнинг илмий асослари қатор фанларнинг, жумладан, анатомия, физиология, суд тиббиётининг ривожланиш омилларига ва ютуқларига асосланган ҳолда шаклланади, тергов ва тезкор ҳамда эксперт фаолиятида кенг қўлланилади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »