Yangi hujjatlar

ГАБИТОЛОГИЯ

ГАБИТОЛОГИЯ (юнонча “гомо” – инсон, “логос” – ўқийман), ўрганаман деган тушунчани англатади. Криминалистика техникасида инсоннинг ташқи кўриниш белгиларни ўрганувчи соҳа. Тергов ва тезкор-қидирув амалиётида қидирувдаги, текширувдаги ва шахси номаълум бўлган мурдани идентификация қилишда инсоннинг ташқи қўринишида барча (гавда, бош, қўл-оёқ) белгиларининг асосида идентификация ўтказишнинг илмий асослари қатор фанларнинг, жумладан, анатомия, физиология, суд тиббиётининг ривожланиш омилларига ва ютуқларига асосланган ҳолда шаклланади, тергов ва тезкор ҳамда эксперт фаолиятида кенг қўлланилади. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига