КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР – халқаро хусусият касб этувчи фуқаролик, оила, меҳнат муносабатларига нисбатан қайси давлат ҳуқуқи ёки ички давлат юридик низоларида қандай норматив ҳужжат қўлланиши лозимлигини кўрсатиб берувчи норма. Коллизион норма, шунингдек, низони миллий ва халқаро ҳуқуқ билан ҳал этиш принципини ҳам ўрнатиш мумкин. Турли хил коллизион нормалар халқаро шартномаларда (Мас., ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларда) ва миллий қонунчиликда учрайди. Бу каби нормалар коллизион ҳуқуқни яратади. Халқаро хусусий ҳуқуқда к.н. мавҳум қоида тарзида ифодаланади. Одатда к.н. аниқ давлат ҳуқуқини эмас, балки ҳуқуқ ... Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКОЛЛЕГИАЛЛИК
КОЛЛЕГИАЛЛИК – бошқариш принципи, бунда раҳбарлик ваколатли шахслар гуруҳи (ҳайъат) томонидан амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг ҳар бири муайян фаолият соҳаси учун шахсий жавобгар бўлади. Вазирликларда коллегиаллик бошқаруви кенг тарқалган. Колегиаллик бошқаруви – Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган таркибда, яъни вазир, лавозими бўйича вазирнинг 1–ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда бошқа аъзолардан иборат бўлган коллегия (ёки ҳайъат) томонидан бошқарувнинг амалга оширилиши. Коллегия ўз мажлисларида тегишли соҳани ривожлантиришнинг асосий масалалалрини кўриб чиқади; тегишли корҳона, бирлашма ташкилот ва муассасаларда раҳбарликни амалга ошириш муаммоларини, кадрлар танлаш ва ... Батафсил »
КОДИФИКАЦИЯ
КОДИФИКАЦИЯ – норматив ҳуқуқий актларнинг мазмунини кайта ишлаш йўли билан бир бутунга бирлаштириш жараёнидир. Батафсил »
КОДЕКСЛАШ
КОДЕКСЛАШ – кодификация. Қонунларни тизимга солиш; норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини қайта ишлаш йўли билан уларни бир мажмуага келтириш жараёни. К.да мавжул норматив материални шунчаки тизимли жойлаштириш билан чекланиб қолмай, баржа мавжуд нормалар ҳуқуқ тармоқларига мувофиқ қайтадан кўриб чиқилади, қонунларнинг эскирганлари олиб ташланади, янгилари ишлаб чиқилади, алохида нормалар ўртасидаги тафовут ва қарама–қарши жихатлар бартараф этилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён фуқаролик, оила, меҳнат, солиқ, жиноий, маъмурий жавобгарлик кабилар тўғрисида 15 та кодекс қабул қилиниб, амалга киритилди. Хар бир кодекс ўз ички мантиқий мукаммал ... Батафсил »
КОДЕКС
КОДЕКС (лотинча соdех – қонунлар мажмуаси) – ижтимоий муносабатларнинг муайян бир турдаги соҳасини тартибга солувчи тизимлаштирилган ягона қонун ҳужжати. давлатларнинг кўпчилигида меҳнат, оила, жиноят, фуқаролик, процессуал К.лар мавжуд. Батафсил »
КЛИРИНГ
КЛИРИНГ – ўзаро мажбуриятларни белгилаш, аниқлаш ва ҳисобга олишга доир фаолият клиринг деб ҳисобланиб, бу фаолият битимга доир ахборотни тўплаш, солиштириш, унга тузатиш киритиш ҳамда қимматли қоғозларга доир фуқаровий–ҳуқуқий битимларни ижро этиш учун бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш операциялари. Батафсил »
КЛИНИК КРИМИНОЛОГИЯ
КЛИНИК КРИМИНОЛОГИЯ – криминологиянинг жиноятчи шахсининг биологик ва руҳий хусусиятларини, жиноят этимологиясидаги ўрнини аниқлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга оид табиий–руҳий чораларини ишлаб чиқишга қаратилган йўналиши. Батафсил »
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК (якка тартибдаги тадбиркорлик) – ишлаб чиқариш тармоқлардаги банд бўлган ходимлларнинг ўртачийиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар ва бошқаларни келтириш мумкин. Ўз.Рес.нинг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра, юридик шахс ташкил этиб, фаолияти юритаётган тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қонун ҳужжатларида ... Батафсил »
КИНОЛОГИЯ
КИНОЛОГИЯ – тергов жараёнида ва бошқа текширувларда махсус ўргатилган турли исларни сезувчан итлар билан ишлаш, уларни кичик давридан машқ қилдириб изловчи субъектларни иси орқали топиш фаолиятига айтилади. Тезкор қидирув фаолиятида итлар билан шуғулланадиган, уларни машқ қилдириб тарбия қилувчи мутахассисларни «Кинолог» – дейдилар. Қонун бўйича исковуч итларнинг ҳаракати, бирор одамга ташланиб тўхтатиб ушлаб туриш гарчи далил бўлмасада, шу асосда итнинг тўхтаган жойини, безовта бўлиб ушлаган одамни кўздан кечириш тинтув қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади Батафсил »
КИМ ОШДИ САВДОСИ
КИМ ОШДИ САВДОСИ – шартнома тузишнинг усулларидан бири бўлиб, унга кўра агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Шартнома ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади (Фкнинг 379-моддаси). Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот ким ошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ихтисослашган ташкилот ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради ва улар номидан ёки ўз номидан ҳаракат қилади. Ким ошди савдоси аукцион ёки ... Батафсил »