ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИ – мижознинг воситачига унинг топшириғи бўйича амалга оширилган операцияси ва кўрсатилган хизмати учун илгаридан келишув бўйича тўланадиган ҳақ. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
Рукн архиви: В-ҳарфи
Feed SubscriptionВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ
ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ – бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбурияти ҳақида шартнома. В.ш. ёзма равишда тузилиши шарт. Воситачи томонидан учинчи шахс б-н тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс б-н бевосита муносабатларга киришган бўлса–да, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. В.ш. муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент ... Батафсил »
ВОСИТАЧИЛИК НАРХИ
ВОСИТАЧИЛИК НАРХИ – воситачилик савдоси орқали сотилган маҳсулотлар нархи. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВОСИТАЧИЛИК
ВОСИТАЧИЛИК – халқаро муносабатларда вужудга келган ўзаро тортишувларни ҳал қилишнинг усулларидан бири. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »
ВОСИТАЧИ
ВОСИТАЧИ – воситачилик шартномасининг бир тарафи. У шартноманинг иккинчи тарафи ҳисобланган комитентнинг топшириғи бўйича, ўз номидан, комитент ҳисобидан битим тузишни амалга оширади. В. ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шартлар асосида бажариши лозим. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ – ЎзР Конс.нинг 36-м.га кўра, мерос ҳуқуқи қонун б-н кафолатланади. В.ҳ. ворислик асосида вужудга келиб, унда мерос қолдирувчи ва меросхўр ўртасидаги мерос мол-мулкини ворисга ўтказиш б-н боғлиқ ташкилий–ҳуқуқий муносабатлар ётади. В.ҳ. асосида ўтган мол-мулк янги мулкдорнинг ўз мулки ҳисобланади, бинобарин, унинг юридик режимини янги мулкдор белгилайди. В.ҳ. икки асосда вужудга келади: васиятнома асосида ва қонун бўйича. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёки васиятнома бутун мероснинг тақдирини белгиламаса амалга оширилади. Мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли ... Батафсил »
ВОРИСЛИК НАВБАТЛАРИ
ВОРИСЛИК НАВБАТЛАРИ – қонун бўйича ворисликнинг бешта навбати мавжуд. Унда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар. Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади. Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан, фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар), шунингдек, мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ... Батафсил »
ВОРИСЛИК
ВОРИСЛИК – мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи усуллардан бири. Мулкдор мол-мулкининг юридик тақдирини белгилашга фақат ўзи ҳақлидир. Чунки мулкдор мулк ҳуқуқининг учала элементини ҳам (мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш) соҳиби ҳисобланади. Мулкдор ворис (ворислар)ни ўзи танлаш, лозим бўлса меросдан маҳрум этиш ваколатига эгадир. Бу ўринда мулкдор ворис сифатида ўзи истаган фуқарони (фарзандлари, қариндошлари ёки етти ёт бегона шахсни), юридик шахсни (мас., қариялар ёки меҳрибонлк уйини) танлаши, мулкини давлатга, (туман ҳокимияти балансига) ўтказиш имкониятига эгадир. В.нинг яна бир ... Батафсил »
ВОРИСДАН КЕЙИНГИ ВОРИСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ
ВОРИСДАН КЕЙИНГИ ВОРИСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ – васият қилувчи васиятномада кўрсатилган меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этиши, меросни қабул қилмаслиги ёхуд ундан воз кечиши ёки нолойиқ меросхўр сифатида мерос олишдан четлаштирилиши эҳтимоллиги, шунингдек, васиятнома бўйича меросхўр мерос қолдирувчининг қонуний шартларини бажармаслиги эҳтимол эканини назарда тутган ҳолда келгуси меросхўрни тайинлаш. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ меросхўр бўла оладиган ҳар қандай шахс в.к.в.т.га ҳақли. Васиятнома бўйича меросхўрнинг ворисдан кейинги ворис зарарига меросдан воз кечишига йўл қўйилмайди. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВОРИС
ВОРИС – васиятнома ва қонун бўйича ворисликдан вужудга келадиган, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин туғилган болалари, шунингдек, мерос очилган пайтгача тузилган юридик шахслар ҳамда давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. Фуқаролар В. сифатида васиятнома ва қонун бўйича ворислик натижасида эътироф этилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек, ФКда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади. Васият қилувчи шахсни в. сифатида эътироф этмаслиги ... Батафсил »