Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Е-ҳарфи

Feed Subscription

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ – ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат, атроф–муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва улардан фойдаланиш манфаатларини, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини кўзлаб фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда чекланиши (ЕКнинг 42-м.). Ердан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш тўғридан–тўғри ердан фойдаланишни чеклаш ёки маълум бир хўжалик фаолиятини чеклаш орқали амалга оширилиши мумкин. Улар вақтинчалик – маълум бир ноқулай давр, ҳолат ёки ҳодиса (мас., сувсизлик, қурғоқчилик, кучли ёмғир ва ҳ.к.) ўтгунга қадар ҳамда доимий – сувларни ... Батафсил »

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БУЗИШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БУЗИШ – давлатнинг ерга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқига қарши қаратилган, ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган, ердан оқилона ва самарали фойдаланишни таъмин этишга халал берадиган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардир. Батафсил »

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ – ЕКнинг 40-м.да белгиланган нормаларга биноан, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари, ижарачилар мулкдорларнинг ўзига бириктирилган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ердан фойдаланганлик ва уни ифлослантирганлик учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш ҳамда бошқа ички ва ташқи тартиб талабларини бажариш юзасидан келиб чиқадиган бурчлари. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЛИМИТЛАРИ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЛИМИТЛАРИ – ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларига, уларни хўжалик ва б. мақсадларда фойдаланиш учун ер участкасининг майдонини маҳаллий иқтисодий, ижтимоий, демографик, экологик шароитларга қараб чекланган миқдорда ажратиб берилиши. Мас., суғориладиган ерларда деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача, чўл ва саҳро минтақасидаги лалмикор ерларда 1 гектаргача бўлган ўлчамда берилиши мумкин (Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонуннинг 8-м.). (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ – фуқаролик ва ер ҳуқуқида қишлоқ хўжалиги чиқарилиши б-н боғлиқ бўлмаган ердан асосий мақсадда фойдаланишнинг юридик шаклларидан бири. (муал. – Н.Ражабов) Батафсил »

ЁРДАМЧИ

ЁРДАМЧИ – жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари б-н, воситалар бериш ёки тўсиқларни йуқотиш б-н кўмаклашган, шунингдек, жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл б-н кўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек, бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс (ЖК 28 м.). Қўлланиладиган восита ва усуллардан келиб чиқиб ёрдамчиликнинг икки турини ажратиш мумкин: жисмоний ва ақлий ёрдамчилик. Ақлий ёрдамчилик қуйидагилардан иборат: жиноят содир этилишига маслаҳатлар ва кўрсатмалар бериш б-н кўмаклашиш; жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, ... Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ – ерга оид ҳуқуқий нормаларнинг ички мазмунига қараб ажратилиши. Улар қуйидаги тузилишга эга: гипотеза – ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракат шартларини ифодаловчи нормалар; диспозиция – гипотезали меъёрларда кўрсатилган ҳолат ва шартлар мавжуд бўлган тарзда ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳаракатларини кўрсатувчи нормалар; санкция – ер қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қўлланувчи чораларни белгиловчи ҳуқуқий муҳофаза нормалари. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ЖАРАЁНИ

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ЖАРАЁНИ – ерга оид қонунларнинг ҳаракат жараёнларини белгиловчи нормаларнинг ички элементлари. Ерга оид ҳуқуқий жараёнлар қуйидаги элементлардан иборат: пайдо бўлиши – ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларига ер участкаларини бериш; ўзгариши – ердан фойдаланиш давомида вужудга келган сиёсий, иқтисодий, экологик, демографик шароитларни ёки ҳуқуқ нормаларининг ўзгариши натижасида ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг ҳолати мақомлари ёки бошқа унинг элементларининг ўзгариши; бекор қилиниши – ерга оид ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг қонуний ёки ноқонуний ҳаракатлари натижасида жисмоний ва юридик шахсларни аниқ бир ... Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ – фойдаланилиши ва муҳофаза этилиши ер ҳуқуқи нормалари орқали тартибга солинадиган маълум бир ер фонди тоифаси ва ер участкаси.(қаранг: Ер фонди тоифаси. Ер участкаси). Ерга оид ҳуқуқий муносбат субъектларининг мажбуриятлари – ўзга шахс субъектив ҳуқуқларини инкор этмайдиган ва уларга мос келувчи, аниқ бир ерга оид ҳукуқий муносабат иштирокчиларининг амалга ошириши керак бўлган (эҳтимол тутилган) хатти-ҳаракатлар тури ва миқдори. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

ЕРГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР – ер бериш, уни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш юзасидан давлат органлари, юри­дик шахслар ва фуқаролар ўртасида келиб чиқадиган ер ҳуқуқи нормалари орқали тартибга солинадиган ижтимоий муносабат тури. Ерга оид ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари бўлиб, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар қатнашувчилар, яъни давлат органлари, юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар). ЕК 16–38-м.ига мувофиқ ушбу қатнашчилар: давлат – ЎзР ер фондининг мулкдори сифатида ўзининг умумий ва махсус ваколатли органлари орқали ер муносабатларини тартибга солиб туради ва ер участкаларини юридик ... Батафсил »

Юқорига