Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён ўтган ўн етти йил мобайнида юртимизда том маънода ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида амалга оширилган ислоҳотларнинг самараси айниқса, салмоқли бўлди. Изчиллик билан босқичма-босқич ва тизимли тарзда амалга оширилиб келинаётган мамлакатни модернизация қилиш жараёни йилдан-йилга чуқурлашиб, янгича мазмун ва моҳият билан бойиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, барқарор ижтимоий муҳит ҳар бир тармоқ ёки соҳада кўламли амалий чора-тадбирлар кўришга имкониятлар яратмоқда. Эътироф этиш жоизки, жамиятни янгилаш жараёни кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ... Батафсил »
Рукн архиви: 2008
Feed SubscriptionАмнистия акти – унинг асосида жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Амнистия акти ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган институт ҳисобланади. «Амнистия» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «унутиш», «кечириш» деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазони ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ уни реабилитация, яъни оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Амнистия тушунчаси жиноят содир қилган шахсларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш, тайинланган жазони қисқартириш, тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш, қўшимча жазодан озод қилиш, шунингдек, илгари суд томонидан белгиланган ... Батафсил »