Амнистия акти ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган институт ҳисобланади. «Амнистия» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «унутиш», «кечириш» деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазони ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ уни реабилитация, яъни оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Амнистия тушунчаси жиноят содир қилган шахсларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш, тайинланган жазони қисқартириш, тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш, қўшимча жазодан озод қилиш, шунингдек, илгари суд томонидан белгиланган ... Батафсил »