Kun.uz tahririyatiga o‘qituvchi mushtariylardan biri savol yubordi. Unda ta’lim muassasalarida o‘qituvchilarning tungi navbatchilik qilishi to‘g‘risida qonunchiligimizda nima deyilgani, tungi navbatchilikda qolgan o‘qituvchilarning qanday huquqlari borligi haqida so‘ralgan. Ularga haq to‘lanadimi? Bayramlar arafasida ko‘plab korxona va tashkilotlarda kunduzgi yoki tungi navbatchiliklar tashkil qilish yo‘lga qo‘yilgan. Bundan ko‘zlangan maqsad jamoat xavfsizligini saqlash, yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan turli ko‘ngilsizliklarning oldini olish, o‘z vaqtida bartaraf etish, shuningdek, bu haqda vakolatli idoralarga tezkorlik bilan xabar berish va h.k. Shu o‘rinda yuqoridagi pedagog kabi ko‘pchilikda aynan navbatchilik bo‘yicha ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed Subscription1 декабрдан ойлик иш ҳақлари 15 фоизга кўтарилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 бараварга оширилади. Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 172 240 сўм; ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм; зарур иш ... Батафсил »
Amnistiya va afvning bir-biridan 10 ta farqi
“Qonunni buzgan, biroq o‘z qilmishining huquqqa xilofligini anglagan va tuzalish yo‘liga o‘tganligini qat’iyatlik bilan namoyon qilgan shaxslarga jamiyat va o‘z oilasi davrasiga qaytish imkonining berilishi, o‘zbek xalqining kechirimlilik, rahmdillik va bag‘rikenglik kabi azaliy qadriyatlarining ro‘yobga chiqarilishi hisoblanadi”. Ushbu gap kuni-kecha qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining yigirma besh yilligi munosabati bilan jazoni ijro etish muassasalarida jazo o‘tayotgan mahkumlarni afv etish haqidagi materiallarni tayyorlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi F-5071-son farmoyishida aks etdi. Mazkur farmoyish qabul qilingandan so‘ng, ko‘pchilikda “Prezident ... Батафсил »
Lex.uz saytida qonun hujjatlari lotin yozuvida ham e’lon qilinadigan bo’ldi
2017-yil 20-sentabr kuni O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining tashabbusi bilan Yuristlar malakasini oshirish markazida “Huquqiy axborotni tarqatish va undan foydalanishni ta’minlashning huquqiy asoslari” mavzusida seminar tashkil etildi. Seminarda 25-sentabr sanasidan rasmiy manba sifatida tan olinadigan Lex.uz – milliy qonunchilik bazasi haqida ma’lumotlar ham berildi. Quvonarli tomoni: 1. Lex.uz mutlaqo yangi va qulay dizaynda ishga tushadi; 2. Qonun hujjatlari lotin grafikasida ham e’lon qilinadi; 3. Xorijiy investorlar tomonidan eng ko’p talab etiladigan 16 ta kodeks (ya’ni barchasi) va 40 ta qonunlar ingliz ... Батафсил »
1 августдаги тест синовлари учун таклиф
ОТМларга киришдаги тест синовларида адолатни, ҳаққонийликни таъминлаш ҳақида кўп ва хўб гапирилади. Бу масала нафақат бугуннинг масаласи, балки бу миллат, юрт келажаги билан ҳам чамбарчас боғлиқ. 1 августдаги тестлар муҳокамасидаги доимий бир савол бор: “Нима қилса, тестларда бутунлай ҳақонийликни таъминлаш мумкин?”. Бу саволга ҳамма ўз дунёқараши, тажрибасидан келиб чиқиб фикр, таклиф айтишга ҳаракат қилади. Ҳозирги постимда мен ҳам ўзимнинг кичик таклифимни айтмоқчиман. Аввало бир нарсани келишиб олайлик. Ушбу мавзу бўйича энг оддий ҳақиқатлар борки, уларни тан олмасдан туриб, фикр юритиш ... Батафсил »
68 балл олса грант асосида ўқишга кириши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот
Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир. Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча ... Батафсил »
Юридик университетда телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади
Жорий йилда Тошкент давлат юридик университетда бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида адолатни таъминлаш мақсадида бир қанча янгиликлар амалга оширилади. Бу ҳақида университет қабул комиссияси маълум қилди. Шундай янгиликлардан бири тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади. Аслида ушбу қоида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ... Батафсил »
Бугундан талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш учун аризалар қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар талабалар ўқишини кўчириш ва кузги семестрга қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 июлдаги 440-сонли буйруғига биноан, республика ОТМларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та ҳудудий Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади. Бунга кўра, қуйидаги ОТМларда ҳудудий ишчи гуруҳлар аризаларни қабул қилади: № Ҳудудлар Масъул ОТМ номи ОТМ ректори ... Батафсил »
Қабул-2017: қарор бор ва энди ҳамма хабардор
Ёдингизда бўлса, 1 ҳафта олдин сайтим орқали “Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги, бироқ айрим олийгоҳлар бу ўзгаришдан хабардор эмаслигини маълум қилишиб, хорижий фуқароларга рад жавоби беришганлиги ҳақида ёзгандим. Мақолам сўнгида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига мурожаат қилиб, муаммоли вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритишларига ... Батафсил »
МДҲдан келган хорижий фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги ҳақида хабар бергандим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тўғрисидаги муваққат йўриқнома” тасдиқланди. Ушбу мақолада йўриқномада келтирилган энг асосий қоидалар ҳақида маълумот бераман: Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат қуйидагиларни аниқлаш нуқтаи ... Батафсил »