Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Yangiliklar

Feed Subscription

Абитуриентлар диққатига! Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган. Шунингдек, қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин. Қуйида Сизларга мазкур тартибнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот бермоқчиман: Қўшимча ... Батафсил »

Банк-молия академияси магистратурасининг квоталари тасдиқланди

2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва ... Батафсил »

Нима учун тест жавоблари жуда кеч эълон қилинади? || Xushnudbek News. 3-son

“Xushnudbek News” лойиҳасининг бу галги сони ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда 7 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган олий таълим тизими, айниқса яқинда бўладиган қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж тайёрланди. Матбуот анжуманининг спикери сифатида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов, Давлат Тест Маркази директори Маджит Каримов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садритдин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори ... Батафсил »

GM Uzbekistan нархлари ошганини халқ қандай кутиб олди? Xushnudbek News. 2-сон.

«Xushnudbek News» лойиҳасининг 2-сонини тайёрладик. Олдиндан узримни айтай, 2-сонда долзарб бўлган бир йўла иккита мавзуни (салкам учта) кўтариб чиққанимиз сабабли, бу сафар ҳам видеонинг давомийлиги 15 дақиқани (яъни узоқроқ) ташкил этди. Лекин бу соҳада энди-энди тажриба тўплаётганимиз сабабли айтишим мумкинки, бир мавзу ҳақида 7-8 дақиқа ичида бемалол айтиш мумкин бўлган асосий маълумотларни бера олиш мумкин экан. Демак, бугунги сонда қуйидаги мавзулар бўйича сўз юритилган: – Газ, электр тўловлари ва ижро соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар; – “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган ... Батафсил »

Юридик таълимда қандай ўзгаришлар бўлди? Қолган ОТМларда ҳам тезроқ шундай бўлса эди

2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот бергандим. Хўш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан яна қандай ўзгаришлар киритилди? Шу ҳақида ҳозирги таҳлилий мақолада танишишингиз мумкин. Ушбу қарор ... Батафсил »

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2017 йил 15 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 83 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ... Батафсил »

Янги тузилган Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармонига асосан, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди. Эслатиб ўтаман, 2017 йил 29 майдаги Президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Батафсил »

Абитуриент 68 балл олса, аниқ ўқишга кирадими? || Xushnudbek News. 1-сон.

Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Сиздан рухсат сўрамай бир ишни бошлаб қўйдик. Қадрдон дўстим, иқтидорли режиссёр Сарвар Каримовнинг ташаббуси ва ғояси билан ишчи номи “Xushnudbek news” бўлган лойиҳанинг 1-сонини суратга олдик. Мақсадимиз юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим янгиликлар, хабарлар, айниқса ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида муаллифлик фикрини бериб бориш. Ҳазил-ҳазил билан бошладигу, осон кўринган иш учун 2 кунлик дам олиш кунимизни сарфлаб қўйдик. Лекин Худога шукур, кимгадир уялмасдан кўрсатса бўладиган бир нарса тайёрладик ҳар ҳолда. Марҳамат, кўринг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Сизнинг ... Батафсил »

Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари  Каримов Мажит Маликович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Kun.uz хабар бермоқда. Мажит Каримов Ислом Каримов номини олган Тошкент давлат техника университети ректори, 2016 йилдан – бош вазир ўринбосари, кейин эса Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Таъкидлаш жоизки, М.Каримов ушбу лавозимда Тест марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнини эгаллаган. Батафсил »

Дипломи имтиҳонсиз нострификация бўладиган хорижий олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги қарорига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилган эди. Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилиши белгиланди. Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан шундай ОТМлар рўйхати тасдиқланди. Қўшма қарорда учта халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди. Булар: ... Батафсил »

Юқорига