Ягона интерактив давлат хизматлари портали яратувчилари томонидан, “Тошшаҳартрансхизмат” АК билан ҳамкорликда, фойдаланувчилар учун, турли хил тадбирлар учун автобусларни ижарага олиш бўйича аризаларни онлайн тарзда бериш имкониятини яратувчи янги хизмат жорий этилди. Бу ҳақида Ягона порталда хабар берилган. Ушбу хизмат жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади. Автобусларни ижарага бериш нафақат Тошкент шаҳри ҳудудида, балки унинг чеккасидаги ҳудудларда ҳам амалга оширилади. Фойдаланувчи томонидан ариза онлайн тарзда берилгандан сўнг “Тошшаҳартрансхизмат” АК мутахассислари автобусни ижарага бериш бўйича қўшимча шартларни муҳокама қилиш учун, ариза берувчи ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed SubscriptionТошкентда ШҲТ га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг кенгаши бўлди
Тошкентда 15 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг олтинчи кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Кенгаш ишида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси транспорт маҳкамалари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ Бош котибининг ўринбосари А.Носиров иштирок этгани қайд этилади хабарда. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев раислигида ўтди. ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари)нинг бўлиб ўтадиган мажлисида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро ... Батафсил »
10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини (уксус) чакана савдода сотиш тақиқланди
2013 йил 12 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарордан мақсад сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик талабларини таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш эканлиги таъқидланган. Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди. Аниқроқ тўхталадаиган бўлсак, қуйидаги мазмундаги янги банд қўшилди: 47-1. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга ... Батафсил »
“Ўзкимёсаноат” компанияси имловий хатосини тез орада тўғрилашга ваъда берди
ХАБАР ЯНГИЛАНДИ: Мазкур имловий хатолик кейинчалик компания томонидан тўғрилаб қўйилган. Шу ҳақида батафсил: “Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатони тўғрилаб қўйди Имловий хатолар ҳақида сўнги вақтларда кўп муҳокамалар, таклифлар, танқидий фикрлар билдирилмоқда. “Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси доирасида навбатдаги мурожаат “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясига юборилди. Гап шундаки, “Ўзкимёсаноат” ДАК Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда, минг таассуфки, кичик имловий хатоларга йўл қўйилган. Мени энг ҳайрон қолдирган жиҳати, ушбу имловий хатоликлар айнан компаниянинг расмий номини ёзишда қайд этилганидир. Бундан ташқари ушбу ... Батафсил »
Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Барча шароитларга эга уч қаватли замонавий бинонинг очилишига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрий ҳуқуқшунослар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Н.Чориев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси Козимжон Комиловлар ҳам иштирок этишди. Замонавий ва миллий архитектура ечимига эга кўп қаватли бинони “Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси тез, сифатли барпо этди. Янги бинода ... Батафсил »
«Парламентаризм билимдонлари-2013» танлови ғолиблари 2 декабрь куни тақдирланади
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги арафасида «Парламентаризм билимдони-2013» танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ташкилий қўмита берган хабарга кўра, мазкур тақдирлаш маросими жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилади. Хабарда таъкидланишича, ғолиблар 2 декабрь куни соат 9.00да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносига экскурсияга таклиф этилади ва парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Тадбирда электрон манзил орқали саволнома-анкетани тўлдирган ва 50 баллдан юқори балл тўплаган 150 нафар ёшлар иштирок этади. «Парламентаризм билимдонлари-2013» танлови ... Батафсил »
Депутатлар “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар иккинчи ўқишда бир қатор қонун лойиҳаларини, жумладан, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ва “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлис чоғида таъкидландики, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг, ... Батафсил »
Президентлик инаугурациялари: Тожикистонда 16 ноябрь, Грузияда эса 17 ноябрь куни
Сўнги бир ой ичида бир қанча давлатларда Президентлик сайловлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хусусан, 9 октябрь куни Озарбайжонда ўтказилган сайловларда Илҳом Алиев қайта сайланган, унинг инаугурация маросими эса 19 октябрда ўтказилганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Бироз ўтиб, аниқроғи 27 октябрь куни Грузия давлатида ҳам Президентлик сайловлари ўтказилди. Унда «Грузия орзуси» партиясидан кўрсатилган номзод – Георгий Маргвелашвили 62,11 % овоз тўплаб ғалаба қозонди. Куни кеча, яъни 6 ноябрь куни қўшнимиз Тожикистонда ҳам навбатдаги Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайлов натижалари ҳамда ... Батафсил »
БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган Саудия Арабистони ўрнига янги номзод аниқ бўлди
Ёдингизда бўлса, БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун муваққат аъзолигига бешта давлат сайланганлиги ҳақида маълумот берилганди. Ушбу давлатлар орасидан Саудия Арабистони Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган эди. Бугун Associated Press ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, бўшаб қолган ўринни эгаллайдиган давлат номи аниқ бўлган. Бу – Иордания. Агентлик хабарига кўра, Иордания номзоди Бош Ассамблея томонидан тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг, Қироллик БМТ ХКда расман иш бошлаши мумкин бўлади. Эслатиб ўтаман, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами ... Батафсил »
Хитойлик эркак хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга бериб, 120 минг АҚШ доллари ундирди
Хитойлик Цзянь Фенг собиқ хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга берди ва бу суд процессида ғолиб чиқди. Бу ҳақида, Huffington Post нашри хабар бермоқда. Даъво аризаси билан мурожаат қилган жаноб Фенгнинг фикрича, унинг собиқ хотини жуда бадбашара фарзандлар туққан. ДНК текширувчи ҳақиқатдан фарзандлар отаси Фенг эканлигини тасдиқлади. Гап шундаки, унинг собиқ хотини бир кичик сирни эридан яшириб юрган. Яъни у ёшлигида худди туғилган фарзандлар каби хунук бўлган. Лекин турмушга чиқишидан бир неча йил аввал Жанубий Корея давлатида қиммат пластик операциядан ... Батафсил »