Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Saralangan

Feed Subscription

Жорий йилда 540 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

20 июль куни республикадаги барча ОТМларда ҳужжат топшириш жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ абитуриентлар сони бўйича ўтган йилги рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдим. Ҳақиқатдан мазкур йилда рекорд натижа қайд этилиб, жами 543 131 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480407 та бўлиб, шу жумладан, кундузги бўлимга 480163 та, сиртқи бўлимга 244 та ҳужжат қабул қилиниб, республика бўйича ўртача танлов 8,5 ни ташкил этган эди. Республика бўйича энг кўп ҳужжат Термиз давлат ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов қурилиш ишлари кетаётган “Минор” масжидига ташриф буюрди

Президентимиз Ислом Каримов 18 июль куни пойтахтимизнинг кўҳна Минор мавзесида қад ростлаётган янги муҳташам масжид биносига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, юртбошимизнинг ғоя ва таклифлари асосида яратилган ушбу лойиҳада миллий меъморчилигимизнинг азалий анъана ва услубларидан фойдаланган ҳолда ҳар жиҳатдан бетакрор, муаззам мажмуа барпо этиш кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари бу ерда моҳир қурувчи ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари ҳақида фикр билдирди, мажмуани янада ... Батафсил »

Абитуриентлар сони бўйича рекорд янгиланди

17 июль куни ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб 400 минг нафардан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Икки кун ичида абитуриентлар сони салкам 100 минг нафарга кўпайди. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 481 081 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир. 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480407 та бўлиб, шу жумладан, кундузги бўлимга 480163 ... Батафсил »

ОТМларга 400 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди (17 июль)

15 июль куни ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб 300 минг нафардан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Икки кун ичида абитуриентлар сони 100 минг нафарга кўпайди. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 400 156 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: № ОТМ номи Қабул квотаси Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1  Термиз давлат университети 1690 21.832 2  Жиззах давлат педагогика институти 1640 ... Батафсил »

Ўзбекистон ғаллакорлари ғалла режасини рекорд даражада бажаришди

Бугун, 16 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ғаллакорларига ғалла режасини ортиғи билан бажарганликлари муносабати билан табрик йўллади. Табрик матни, ЎзАда эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари деҳқон ва фермерларимиз, барча дала меҳнаткашларининг пешона тери, оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли меҳнати эвазига қўлга киритилган ғалаба билан чин қалбдан самимий муборакбод этди. Табрикда таъкидланишича, жорий йилда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида илк бор 8 миллион 50 минг тонналик юксак ғалла хирмони бунёд этилди. Таққослаш учун сўнги 6 йилдаги ғалла режасини ... Батафсил »

ОТМларга ҳозирча 300 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди (15 июль)

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2014/2015 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 302 706 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:   № ОТМ номи Қабул квотаси Ҳужжат топширган абитуриентлар ... Батафсил »

ЖЧ-2014 Викторинасининг ғолиблари номи маълум бўлди

Хабарингиз бор, Stadion.uz ҳамда Xushnudbek.uz сайтлари ҳамкорликда ЖЧ-2014 Викторинасини ташкил қилган эди. Кеча бўлиб ўтган финал баҳсидан кейин, Викторинамизнинг якуний натижаларини ҳисоблаб чиқдик. Айтиш жоизки, Викторина шиддатли курашларга бой бўлди, ҳар бир турда пешқадамлар тез-тез алмашиб турди. Ҳаттоки, финал баҳсидан олдинги натижалар бўйича ҳам яққол пешқадамни ажратиб кўрсатиб бўлмасди. Якунда Германия терма жамоасини чемпион бўлади дея белгилаган иштирокчилар ғолибликни илиб кетишди. Жами 186 нафар иштирокчи қатнашган мазкур Викторинанинг якуний натижаларига кўра, 3-ўринни Barlos никли мухлисимиз Барлос Оқилов 97 очко билан ... Батафсил »

Магистратурага кириш синовларида бундан буён оғзаки имтиҳон ҳам бўлади

2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, магистратурага кириш синовлари сафига оғзаки имтиҳон ҳам киритилди. Ушбу мақсадда Низомнинг 14-бандига қуйидаги қоида қўшилди: магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади); Ўзгартиришга кўра, суҳбат учун максимум 50 балл берилади. Натижада магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) ... Батафсил »

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш муддати 30 кундан 15 кунга ўзгартирилди

2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга қатор ўзгартиришлар киритилди. Айтиш жоизки, киритилган ўзгартиришлар бирон жиддий тартиб қоидани ўзгартиргани йўқ. Асосан, амалиётда мавжуд бўлган ҳолатларни Низомга киритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мослаштириш каби мақсадлар кўзланган. Масалан, Низомга ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди. Бу қоида илгари бирон норматив-ҳуқуқий ҳужжатда мавжуд бўлмаса ... Батафсил »

Олий ҳарбий таълим муассасалари абитуриентлари учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди

Бугун, 10 июль куни, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга асосан, олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ҳар йили 10 июль куни бўлиб ўтади. Анъанадан четлашмаган ҳолда, бугун ҳам қуйидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилди: Мудофаа вазирлиги тизимида: Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; Чирчиқ ... Батафсил »

Юқорига