Хабарингиз бор, бугунги кунда 2014/2015 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. 2014-2015 ўқув йилида айрим янги йўналишлар ва мутахассисликлар очилди. Жумладан, мазкур ўқув йилида Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Қиймат инжиниринги” (“Стоимостной инжиниринг”), Тошкент давлат аграр университетида “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” (“Технология возделывания лекарственных растений”) каби янги йўналишларга талабалар қабул қилинади. Жорий ўқув йилида ... Батафсил »
Рукн архиви: Saralangan
Feed Subscription«Баркамол авлод-2014» якунлари бўйича айрим вилоят ҳокимларига ташаккурнома, айримларига ҳайфсан эълон қилинди
2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига имзо чекди. Қарорда қайд этилишича, 29-31 май кунлари Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг якунловчи босқичида спортнинг 16 тури бўйича 996 нафар спортчи қатнашди. Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятлари жамоалари мусобақаларда энг яхши натижаларга эришди. Шу билан бирга, орқада қолган жамоалар ... Батафсил »
Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди
2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Жорий йилда мустақиллик байрамлари “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган шиор остида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика комиссияси шакллантирилди ҳамда комиссия олдига бир ҳафта муддатда ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари ... Батафсил »
Магистратура бўлимларига ОТМлар кесимида қанча жой ажратилган? (тўлиқ жадвал)
Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Шунингдек, ОТМларнинг бакалавр босқичига нечта талаба қабул қилиниши тўғрисида тўлиқ жадвални тақдим қилган эдик. Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, магистратура бўлимлари учун ажратилган қабул квоталари ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Сабаби бугундан, яъни 1 июль кунидан бошлаб Республика бўйлаб магистратура бўлимлари учун қабул жараёнларига старт берилди. МАВЗУГА ОИД ЭНГ МУҲИМ ХАБАРЛАР: 2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? ... Батафсил »
Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади
2014 йил 23 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2014/2015 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Шунингдек, Академия магистратураси Қабул комиссиясига Академияга ўқишга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. Эслатиб ўтаман, 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов Фарғона шаҳрига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Вилоятдаги ўзгариш, янгиланиш шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланади. Фарғона халқаро аэропортида қурилган янги бино вилоятдаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан дарак беради. Президентимиз ушбу бинони кўздан кечирар экан, уни янада кўркамлаштириш, йўловчиларга замонавий қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Вилоят марказида минг ўринли Санъат саройи қуриб битказилди. Сарой атрофидаги 40 гектар майдонга 10 минг ... Батафсил »
2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар таққосласак, бу йилги квота ўтган йилгига қараганда 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) кўпдир. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 ... Батафсил »
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди
2014 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган. 2014 йил муборак Рамазон ойининг ... Батафсил »
Kun.uz сайти билан ҳамкорликда “Абитуриент-2014” лойиҳаси ишга тушди
2014 йил 20 июндан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз. Шуни инобатга олиб, Kun.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2014» лойиҳасини ташкил этди. Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришларни бериб борилади. Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса «Биз билан боғланиш» саҳифаси орқали ёки abituriyent2014@gmail.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз ... Батафсил »
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифига оид батафсил фотошарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2014 йил 16-18 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 16 июнь куни икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Ташрифнинг асосий воқеалари 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Дастлаб Корея Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. ... Батафсил »