Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Yangi hujjatlar

Feed Subscription

Қайта молиялаш ставкаси 14% гача ошди. Кредит тўлаётганлар эски қийматда тўлайдими ёки оширилган ставкада?

Марказий банк Бошқаруви жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланди. Бунгача қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан буён 9% қийматда эди. Шу ўринда кўпчиликда савол туғилмоқда, қайта молиялаш ставкаси билан белгиланган кредитлардан бирини олган ва бугунгача йиллик 9% қийматда кредит тўловларини амалга ошириб келаётганлар энди нима ... Батафсил »

Абитуриентлар диққатига! Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган. Шунингдек, қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин. Қуйида Сизларга мазкур тартибнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот бермоқчиман: Қўшимча ... Батафсил »

Банк-молия академияси магистратурасининг квоталари тасдиқланди

2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва ... Батафсил »

Юридик таълимда қандай ўзгаришлар бўлди? Қолган ОТМларда ҳам тезроқ шундай бўлса эди

2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот бергандим. Хўш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан яна қандай ўзгаришлар киритилди? Шу ҳақида ҳозирги таҳлилий мақолада танишишингиз мумкин. Ушбу қарор ... Батафсил »

Янги тузилган Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармонига асосан, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди. Эслатиб ўтаман, 2017 йил 29 майдаги Президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Батафсил »

Дипломи имтиҳонсиз нострификация бўладиган хорижий олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги қарорига асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилган эди. Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилиши белгиланди. Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан шундай ОТМлар рўйхати тасдиқланди. Қўшма қарорда учта халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди. Булар: ... Батафсил »

Жорий йилда ОТМларга қабул бўйича қандай ўзгаришлар бор?

2017 йилдаги қабул комиссиялари иш бошлашига ҳам оз фурсатлар қолди. 2017 йил 5 май куни Президент қарори билан қабул квоталари тасдиқлангани жорий йилги қабул мавсумини расман очиб берди, деб бемалол айтиш мумкин. Мазкур қарор асосида бир қанча янгиликлар ва ўзгаришлар киритилди. Сизларга ушбу янгиликлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчиман: Квоталар 8 минг 409 тага кўпайган ва жами 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади; Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида махсус сиртқи бўлим очилди. Ўз навбатида Тошкент ... Батафсил »

Тиббиёт олийгоҳларининг ҳудудлар бўйича тақсимланган мақсадли қабул квоталари ҳақида маълумот

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чеккани ҳақида хабар бергандим. Мазкур қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталарни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг умумий белгиланган параметрлари доирасида ажратиш бўйича таклифи қабул қилинди. Қуйида ... Батафсил »

2017 йилда қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2017/2018 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган. Шунингдек, қарорда: магистрларни 5000 нафар, ... Батафсил »

2017/2018 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. Квоталар кўпайди, бошқа ўзгаришлар ҳам бор

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2017/2018 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган. Олий таълим муассасалари магистратурасига 5 ... Батафсил »

Юқорига