Yangi hujjatlar

2014 йил учун муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 20 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Унга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2014 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланди.

Қарорга кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

“Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2014 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин”, – дейилади Президент Қарорида.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби В.Махмудов зиммасига юклатилди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига