Yangi hujjatlar

Мустақиллик байрами муносабати билан шанба дам олиш куни душанбага кўчирилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:

2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди;

2015 йил 29 август шанба куни иш куни деб эълон қилинди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (33)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (4)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига