Yangi hujjatlar

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.

"Халқ сўзи" газетасининг №237 (6420)-сони

“Халқ сўзи” газетасининг №237 (6420)-сони

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди.

Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қуйидаги боблардан таркиб топган:

1-боб. Умумий қоидалар;
2-боб. Электрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш;
3-боб. Электрон давлат хизматларини кўрсатиш;
4-боб. Электрон ҳукуматнинг ишлашини ташкил этиш;
5-боб. Якунловчи қоидалар.

Қонунга кўра, электрон ҳукумат – давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органдир.

Электрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари тарзида бўлиши мумкин.

Қонунга кўра, сўралаётган электрон давлат хизмати бўйича электрон ҳужжат тарзида юборилган жавоб қоғоз шаклида юборилган жавобга тенглаштирилади.

Электрон давлат хизматлари ариза берувчиларга давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси бўлган Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (96)
  • Йўқ (8)
  • Бироз (10)
Юқорига