Yangi hujjatlar

ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТКАЗИШ

ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТКАЗИШ – меҳнат жароҳати олганлиги, ҳомиладорлиги, икки ёшга етмаган боласи борлиги туфайли енгилроқ ишга ўтказиш тиббий даволаш муассасаси тавсиясига кўра, ногиронларни енгилроқ ишга ўтказиш эса – ТМЭК тавсиясига кўра амалга оширилади. Ушбу ҳолларда енгилроқ ишга ўтказилган ва бу давр учун иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Турмушда жароҳатланиш ёки касалликка чалиниш юз берганида ҳам бажарадиган вазифасига мос ҳақ тўлаш шарти б-н тиббий хулоса асосида ҳам енгилроқ ишга ўтказилиши мумкин. Енгилроқ ишга ўтказиш тегишли ҳужжатларга кўра иш берувчи буйруғи б-н амалга оширилади. (муал. – Р.Алимова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига