Yangi hujjatlar

ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ

ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ – ер кадастри тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ифода қилишнинг қоғоз ва пластиклар ёки электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида маълум бир масштабларда ифода этилиши. Хариталар республика, вилоятлар ва туманлар бўйича, планлар аҳоли яшаш жойлари ва ер участкалари бўйича тузилади. Улар ер кадастрининг географик ҳужжатлар тоифасига кириб, ер фонди тоифалари ва ер учаткаси кадастрига тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ва ўзгартиришлар киритиб борилади. Харита ва планларда ер фонди тоифалари ҳамда ер участкаларининг жойлашган ўрни, майдонлари, чегаралари, баҳолаш тегралари, сув манбалари, ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотлар кўрсатилган бўлади. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига