Yangi hujjatlar

ЕР КОДЕКСИ

ЕР КОДЕКСИ – ЎзР Олий Мажлисининг 1998 й. 30 апр.даги 1–чақириқ IX сессиясида қабул қилинган қонунлар мажмуаси. Унинг асосий вазифалари – ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат (1-м.). ЕКнинг 13-м.га мувофиқ хўжаликлараро ва ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини вилоят ҳокими, юридик ва жисмоний шахсларга ер ажратиш лойиҳаларини эса Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва ш. ҳокимлари тасдиқлайдилар. ЕКнинг 41-м.га биноан улар қуйидагилардан иборат: давлат, хўжалик органлари ва б. органлар ҳамда ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахсларининг ер участкасидан фойдаланувчилар фаолиятига аралашиш тақиқланади, фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар (мас., ер участкасида қонунда ман қилинган наркотик м. олувчи ўсимликларни экиш ва етиштириш) бундан мустасно; бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланади; ҳуқуқлари бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан, бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланади; жисмоний шахсларга берилган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун мазкур шахсларнинг хоҳишларига кўра туман, ш., вилоят ҳокимининг қарори б-н аввалги ер участкаси б-н айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига янги жойда уй–жой, ишлаб чиқариш бинолари ва б. иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда ЕКнинг 86-м.га мувофиқ барча зарарлар тўла ҳажмда қоплангандан кейин олиб қўйилиши мумкин; давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги илмий–тадқиқот муассасаларининг, тажриба ва ўқув хўжаликларининг ерлари уларнинг хоҳишига кўра олиб қўйилаётган иморатлар ўрнига уй–жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва б. иморатлар қуриб берилганидан кейин ҳамда ЕКнинг 86-м.га мувофиқ бошқа барча зарар тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйиш мумкин; юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектини, шунингдек, уй–жой бинолари ҳамда бошқа биноларни ёки биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкаси б-н бирга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш, шунингдек, уларни мусодара қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. ЕКнинг 44-м.га мувофиқ, суғориладиган ерларнинг юридик маъноси шундай – қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи б-н боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар. 2000 й.га келиб Ўзбекистонда суғориладиган ер майдони 4,3 млн.га ёки ер фондининг 9,6 фоизини ташкил этган. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига