Yangi hujjatlar

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – ерлардан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ҳамда ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини тиклаш ва ошириш, қишлоқ хўжалик оборотидан ва алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари таркибидан ерларни асоссиз равишда олиб қўйилишининг олдини олиш, уларни зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, технологик ва б. тадбирларни олиб бориш каби комплекс чора-тадбирлар тизими. Ерларни муҳофаза қилишнинг асоси – ерларни муҳофаза қилиш ерларга мураккаб табиий ҳосилалар (экотизимлар) тариқасида, уларнинг зона (тегра) ва минтақа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда атрофлича ёндашишни амалга ошириш. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига