Yangi hujjatlar

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ – тупроқ унумдорлигини сақлаш ва унинг қайта ишлаб чиқариш қобилиятини тиклаш ҳамда ерларни салбий антропоген жараёлардан сақлашга қаратилган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ижобий фаолиятларини моддий–молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар комплекси. Уларга: ер солиғи ва ижара тўлови бўйича имтиёзлар бериш, имтиёзли кредитлар бериш, давлат бюджети ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, ерларни муҳофаза қилиш борасидаги капитал маблағ ва б. харажатларни қисман қоплаш ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа тадбирлар киради. Ерларни ресурс жиҳатидан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш. (муал. – М.Усмонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига