Yangi hujjatlar

ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ

ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ – шахсни тутқунликка олиб, давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон–бир ҳаракат содир этиш ёки бирон–бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиб, гаров сифатида ушлаб турилган шахсни озод қилиш шартини қўйиш. Г.с.т.о. ЖК бўйича жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлардан ҳисобланади. Айбдор шахсни тутқунликка олиб, ўз талабларини қўяр экан, энг аввало, тутқунликка олинган шахсни, шунингдек, бошқа шахсларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдиради. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Агар тутқунликка олинган шахс бир киши бўлса, айбдор 10 й.гача муддатга озодликдан маҳрум қилиш б-н: Г.с.т.о. вояга етмаган шахсга нисбатан, икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, шунингдек, оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлганда, 10 й.дан 15 й.гача озодликдан маҳрум қилиш б-н жазоланади (ЖК 245-м.). (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига