Yangi hujjatlar

ГАРОВ ҲУҚУҚИ

ГАРОВ ҲУҚУҚИ – бир шахснинг мажбуриятларни таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкка оид ҳуқуқини беришини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Ўзбекистонда Г.ҳ. гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса – нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Гаровга оид ҳуқуқий муносабатлар, жумладан: гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши, гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига кечиш, гаров б-н таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш, гаровга олувчининг ҳамда гаровга қўювчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ҳ.к. ФК ва “Гаров тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири 1998 й. 1 май) асосида тартибга солинади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига