Yangi hujjatlar

Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати тасдиқланди

2014 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Унга кўра, даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланди. Қарорда даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари таҳририят томонидан белгиланган умумий тираж ҳисобидан юборилиши назарда тутилган.

Мазкур қарор асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини таҳририят ва матбаа корхоналарига етказиш ҳамда муассаса ва ташкилотларга даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юборилишини назоратга олиш вазифаси юклатилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига илова сифатида тасдиқланган даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатида 25 та ташкилот саналган. Рўйхатда ташкилот номи, уларга юбориладиган даврий босма нашрларнинг мавзуси, нашр турлари ҳамда мажбурий юборилиши зарур бўлган нусхалар сони кўрсатилган.

Рўйхатга кўра, фақатгина 6 та ташкилотга, яъни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, Маънавият тарғибот маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс марказига барча мавзулардаги нашрларни мажбурий юбориш белгиланди. Қолган ташкилотларга тегишли ихтисосликлар бўйича нашрлар юборилади.

Ушбу рўйхат асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотлар (барча мавзудаги нашрлар юбориладиган ташкилотлардан ташқари) билан биргаликда уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб мажбурий нусхалри юбориладиган даврий босма нашрларнинг ҳар бир муассаса ва ташкилот бўйича рўйхатларини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради.

Мажбурий нусхалари юбориладиган даврий босма нашрларнинг ҳар бир муассаса ва ташкилот бўйича рўйхатлари таҳририят ва матбаа корхоналарига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан етказилади.

 

Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг РЎЙХАТИ

 

Т/р

Муассаса ва ташкилотлар номи

Мавзуси

Нашр турлари

Нусхалар сони

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар

Газета

38

Журнал

8

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар

Газета, журнал

5

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар

Газета

2

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили котибияти

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар

Газета

1

5.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

Ҳуқуқий нашрлар

Газета, журнал

1

6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий ва тарихий нашрлар

Газета, журнал

1

7.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати

Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг барча турлари

1

8.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг барча турлари

3

9.

«Ўзархив» агентлиги

Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг барча турлари

1

10.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Ҳуқуқий (инсон ҳуқуқлари бўйича) нашрлар

Газета, журнал

1

11.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий нашрлар

Газета, журнал, ахборотнома

1

12.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази

Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг барча турлари

1

13.

Маънавият тарғибот маркази

Барча мавзудаги нашрлар

Газета, журнал

1

14.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

Илмий-оммабоп нашрлар

Газета, журнал

1

15.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

Махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий нашрлар

Газета, журнал

1

16.

Корпоратив бошқарув маркази

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар

Газета, журнал

1

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий нашрлар

Газета, журнал

1

18.

Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академияси

Иқтисодий нашрлар

Газета, журнал, ахборотнома, бюллетень

2

19.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар

Газета, журнал

1

20.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий нашрлар

Газета, журнал

1

21.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий нашрлар

Газета, журнал

2

22.

Тошкент давлат юридик университети

Ҳуқуқий, ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий нашрлар

Газета, журнал

1

23.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети

Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, табиий нашрлар

Газета, журнал

2

24.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар

Газета, журнал

2

25.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази

Барча мавзудаги нашрлар

Нашрларнинг барча турлари

2

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига