ГРАНТ (инглизча – ҳадя, субсидия, стипендия) – муайян илмий тадқиқотларни ўтказиш учун фуқаролар ва юридик шахслар, жумладан, хорижий фуқаролар ва юридик шахслар, шунингдек, ЎзР ҳукумати томонидан ўрнатилган тартибда Г. бериш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ташкилотлар томонидан текинга ва қайтариб бермаслик шарти б-н грант берувчилар назарда тутган шартларда бериладиган пул ва б. маблағлар. (муал. – Р.Алимова)