Yangi hujjatlar

2018/2019 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

2018 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота:

бакалаврлар учун 69 200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 17 654 нафар ва тўлов-контракт асосида – 51 546 нафар;
магистрлар учун 5 903 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1 552 нафар ва тўлов-контракт асосида – 4 351нафар;
махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар учун 11 765 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 11 750 нафар этиб белгиланди.
Шунингдек, айрим ўзгаришлар ҳам белгиланди, жумладан:
— “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлади;
— Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали қайтадан тикланади (ўтган йили ёпилганди);
— ОТМларнинг сиртқи ва кечки таълим бўлимларига умумий қабул квота республика олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили учун тасдиқланган умумий қабул квотасининг 30 фоизигача бўлган миқдорида белгиланади;
— сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
— ОТМларнинг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кам бўлмаган миқдорида белгиланади.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (418)
  • Йўқ (99)
  • Бироз (62)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига