Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 ноябрь куни Оқсаройда «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон нефть-газ тармоғида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ушбу компания фаол иш юритаётганини таъкидлади.
Мулоқот чоғида жаҳон ва минтақа углеводород хомашёси бозоридаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Матн ва фото: ЎзА