2015 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган «Маънавий ҳаёт» журналининг таҳририяти ташкил этилади.
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва тахлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш;
- халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини, миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини, Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;
- жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларга бағишланган илмий мақолаларни чоп этиш, миллий урф- одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама ёритиб бориш;
- мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш.
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти бош муҳаррири Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари томонидан тайинланиши ва вазифасидан озод этилиши белгилаб қўйилди.
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги биносига ижара тўлови ундирилмасдан жойлаштирилади.
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
- журнални сотишдан тушадиган маблағлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий
- давлатларнинг грантлари;
- бюджет маблағлари (субсидия);
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Эслатиб ўтаман, “Маънавий ҳаёт” журналининг илк сони 2014 йил февраль ойида нашрдан чиққан эди.