Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) орқали Адлия вазирлиги ҳамкорлигида муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди ва бу маълумот ҳеч шубҳасиз портал фойдаланувчиларининг эътиборидан четда қолмайди. Бу ҳақида, Ягона порталда маълумот берилган.
Энди Ягона портал орқали нотариал ҳаракатларнинг турлари ва бундай ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин. Ягона порталнинг қуйидаги ҳавола http://my.gov.uz/uz/page/notary.html бўйича жойлашган саҳифасида қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар нотариал тартибда тасдиқланиши, нотариуснинг қандай ҳаракатлари учун давлат божлари олиниши, ва қандай миқдорда олиниши ва бошқалар ҳақида батафсил маълумотларни олиш мумкин.
Ушбу маълумотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб “Давлат божи ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа шу каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилади.
Эслатиб ўтамизки, яқинда Ягона портал орқали ички ишлар органларининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан кўриб чиқиладиган ҳуқуқбузарликлар ва улар учун қўйиладиган жарималар миқдори тўғрисидаги (саҳифага ҳавола – http://my.gov.uz/uz/page/penalty_ovir.html), ҳамда Давлат йўл ҳаракати ҳавфсизлиги органлари томонидан йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарима миқдори бўйича (саҳифага ҳавола – http://my.gov.uz/uz/page/penalty_gubdd.html) ахборот-хизматлари ишга туширилган эди.