Yangi hujjatlar

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тўлов терминалларини ўрнатишни сўраб тижорат банкларига электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди

2015 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди.

Ушбу қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Қарор асосида Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги қарори билан тасдиқланган Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Ўзгариш шундан иборат бўлдики, эндиликда савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари ўз савдо ва хизмат кўрсатиш объектига ўрнатиш учун тўлов терминалларини ажратиш бўйича ёки ўзида мавжуд бўлган тўлов терминалларига дастурий таъминотни ўрнатиш (банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланиш) юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига электрон тарзда ҳам мурожаат қила олиши мумкин. Аввалги таҳрир бўйича, бундай масалада фақат ёзма мурожаат қилинар эди.

Шунингдек, олдинги таҳрирга кўра, тўлов терминали техник ёки дастурий носоз ҳолатга келиб қолганда, савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари бу ҳақда бир кундан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма равишда хабар бериши шарт эди. Аммо бу амалиётда тадбиркорларга баъзи қийинчиликларни келтириб чиқараётган эди. Эндиликда юбқоридаги муаммо келиб чиққан тақдирда ҳам электрон мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида қоида киритилди.

Эслатиб ўтаман, 2014 йил 3 декабрь куни қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга биноан, электрон мурожаатларга ҳам расмий мақом берилган эди. Батафсил

Электрон мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилиши мумкин. Маълумот ўрнида шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда Ягона порталга банк тизимидаги 9 та субъект уланган бўлиб, қолган банкларни ҳам тизимли равишда порталга улаш ишлари олиб борилмоқда.
Ягона порталдан скриншот

Ягона порталдан скриншот

Ҳужжатни расмий манбадан ўқиш:

Ҳужжатни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига