2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг раисини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди.
Унга кўра, Шоюнус Аюбжонович Ғозиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси этиб сайланди.
Ш.Ғозиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ҳам киради.