Yangi hujjatlar

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2016 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони»унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди:

1_-_-_

Курбанов Равшанбек Давлетович – «Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» акциядорлик жамияти директории  2_-_

Ражабов Шарипбой – Боғот туманидаги «Боғот» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти  3_-_-_

Умматов Эркин Рахманович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари – «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи  4_-_-_

Шарапова Мухаббат Араповна – Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Эслатиб ўтаман, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони 1994 йил 5 майдаги «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон – «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунга асосан берилади.

Қонунга кўра, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақига ёки пенсияга қўшимча равишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ой сайин тўланадиган устама мукофот оладилар.

Шунингдек, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат пассажир транспортининг барча турларида (таксидан ва бошқа транспорт турларининг буюртма рейсларидан ташқари) текинга юриш ҳуқуқига эгадирлар.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жимоний шахсларнинг даромад солиғидан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) (180-модда), жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан (275-модда) ва ер солиғидан (290-модда) озод қилинадилар.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини такроран бериш мумкин эмас.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони вафотидан кейин берилган тақдирда «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат мукофотланганнинг оиласига топширилади.

«ОЛТИН ЮЛДУЗ» МЕДАЛИНИНГ ТАВСИФИ

oltin-yulduz2
«Олтин Юлдуз» медали 585 даражали (пробали) олтин қотишмасидан тайёрланади ва олд томонида ҳар бир қиррасининг икки ёнбағридан олтин нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 32 миллиметр. Медаль марказидаги диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган доира ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзига монанд ярим ой ва беш қиррали юлдуз жойлашган. Ярим ой жо бўлган сатҳ айланасининг диаметри 6 миллиметр, беш қиррали юлдуз жо бўлган сатҳ айланасининг диаметри эса 3 миллиметрдир.

Медалнинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Гербнинг пастидаги нурга медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.

Медаль ёнлари ўйиқ тўғри тўртбурчак шаклида ишланган, ўлчами 16х25 миллиметрли кумуш қадағич (колодка)га кумушдан ишланган илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади. Қадағичнинг қисмлари ва ҳалқа 0,25 микрон қалинликдаги тилла билан қопланган.

Қадағичнинг ички қисми республика Давлат байроғининг рангидаги йўл-йўл зардўзи мато (лента) билан қопланган. Матонинг катталиги 11х20 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонида тақма тўғноғич бор.
Медаль оғирлиги 12,5 грамм.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (58)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (3)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига